...
МЕНЮ
ONLINE TV

Молия вазирига янги ўринбосар тайинланди


11:10, 13.09.2018 Жамият
 3 099

Султонов 1980 йилда туғилган. 2002 йилда Тошкент темир йўллари ва транспорт институтини тамомлаган.

Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирига янги ўринбосар тайинланди. Дилшод Шуҳратович Султонов Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги бошлиғи - вазир ўринбосари лавозимига тайинланган.

Кеча, 12 сентябрь куни Молия вазирлиги марказий аппарати тузилмасида Ўзбекистон Республика Молия вазирлигининг Мувофиқлаштириш ва ахборот-тахлил Департаменти ташкил этилиб, унинг илк раҳбари сифатида 32 ёшли Миркомил Адилов тайинланганди.
 
Янги вазир ўринбосари ҳам бор-йўи 38 ёшда. Султонов 1980 йилда туғилган. 2002 йилда Тошкент темир йўллари ва транспорт институтини тамомлаган.
 
У 15 йилдан буён Молия вазирлиги тизимида иш ишлайди. 2003-2012 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Солиқ сиёсати бошқармаси бош иқтисодчиси, бўлим бошлиғи ўринбосари, бўлим бошлиғи бўлиб ишлаган. 2013 йилдан 2017 йилгача Молия Вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси бошлиғи, Пенсия жамғармаси ижро этувчи директори лавозимларида фаолият юритган.
 
Дилшод Султонов 2017 йилнинг сентябрь ойидан то бугунгача Молия вазирлигининг Давлат бюджети бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди. 

Теглар:Дилшод Султонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар