...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мўғулистон Республикаси Президенти Ўзбекистонга келди


10:24, 23.06.2016 Жамият
 2 662

Президенти Цахиагийн Элбэгдорж Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида кузатувчи сифатида иштирок этади.

Мўғулистон Республикаси Президенти Цахиагийн Элбэгдорж Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг Тошкентда ўтадиган навбатдаги мажлисида кузатувчи сифатида иштирок этиш учун 23 июнь куни Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
 
Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев кутиб олди.
 
ШҲТ саммити Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтади. Унда ШҲТ фаолиятини меъёрий-ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш, ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорлик, минтақавий хавфсизлик билан боғлиқ ва томонларни қизиқтирган бошқа масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган. 

Маълумот ўрнида, 21 июнь куни Ўзбекистонга Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин, 22 июнь куни Покистон Ислом Республикаси Президенти Мамнун Ҳусайн ташриф буюрган эди. 

Теглар:ШҲТ Мўғулистон Цахиагийн Элбэгдорж 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар