...
МЕНЮ
ONLINE TV

Миср ҳукумати аёлларга паранжи кийиб юриш тақиқлади


12:33, 10.03.2016 Олам
 4 234

Миср жамоат арбобларининг таъкидлашича, паранжи исломда шарт қилиб қўйилмаган.

Миср ҳукумати аёлларга ниқоб тақиб юришни тақиқловчи қонун лойиҳасини тайёрламоқда. Тақиқ бундай кийимларни жамоат жойларида ва давлат идораларида кийиб юришга нисбатан қўйилади. Бу ҳақда “Gazeta.ru” хабар берди.

Маълумотларга кўра, Мисрнинг бир қанча жамоат арбоблари мазкур қарорни қўллаб-қувватламоқда. Уларнинг фикрича, юзни тўлиқ ёпувчи кийимларни кийиб юриш исломда шарт қилиб қўйилмаган.

Ҳуқуқшунос, профессор Амна Носеирнинг таъкидлашича, паранжи кийиб юриш ислом динига бориб тақалмайди, балки паранжи Арабистон яриморолида исломгача пайдо бўлган. Хабарда айтилишича, олдинроқ Қоҳира университетида ҳам ўқитувчи аёлларга паранжи тақиб юриш тақиқланган эди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Паранжи Миср Ислом дини Амна Носеир 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!