...
МЕНЮ
ONLINE TV

Миср Бош имоми жума намозини Ҳазрати имомда ўқиди


15:55, 13.10.2018 Жамият
 4 077

У бугун, 13 октябрь куни Ислом Каримов номидаги "Тошкент" халқаро аэропортидан йўлга чиқди.

Аввалроқ, Миср Бош имоми, Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари шайх Аҳмад Муҳаммад Тоййиб Ўзбекистонга келгани, Президент Шавкат Мирзиёев қабулида бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Шайх Аҳмад Муҳаммад Тоййиб кеча, 11 октябрь куни Ҳазрати имом масжид мажмуасида жума намозини ўқиб, ушбу мажмуани зиёрат қилди. У Ўзбекистондаги орттирган таассуротлари ҳақида шундай дейди:

"Мен Ўзбекистонга бундан бир неча йил олдин келган эдим. Ҳозир, ўша сафаримни хотирлаб, жорий зиёратим билан солиштирсам, ҳар жиҳатдан ижобий фикр ва таассуротларга эга бўлмоқдаман. Ўшанда буюк Бухорийнинг қабрини зиёрат қилиш бахтига муяссар бўлганман. 

Мана, бу сафар катта делегация билан Ўзбекистонга келдик. Бу ташрифдан нафақат мен, балки барча ҳамроҳларим мамнун. Олдинги сафарим билан солиштирганимда, бугунги кунда Ўзбекистонда ўзгаришлар жуда катта эканини кўрдим. Айниқса, текис ва равон кўчалар, йўл бўйи ва шаҳар атрофидаги ободлик, янги барпо этилган ва қурилаётган бинолар киши кўнглини шод этади. Бу ерда мени эътиборимни тортган бир жиҳат - одамларнинг кўтаринки кайфияти, уларнинг ҳаётдан мамнунлиги бўлди.

Мен бу юрт ҳақида қачон эсласам, кўз ўнгимда Имом Бухорий, Имом Замахшарий, Имом Мотуридий, Имом Термизий, Ибн Сино гавдаланади. Мен уларни ўзимнинг боболарим деб биламан, нафақат мен, балки ҳар бир мусулмон одам уларни менинг бобом, деса керак. Биласизми, мен Ўзбекистонда ўзимни бегона юртдагидек ҳис этмаяпман, нега десангиз, яна ўша гапим: мен боболарим юртидаман. Уларга бўлган ҳурматим шу даражада баланд-ки, уларнинг номлари Ал-Азҳар университетида бугун ҳам жаранг сочиб туришига жон жаҳдим билан ҳаракат қиламан, асарларини талабаларга ўқитамиз, уларнинг бой илмий меъросларини талабаларимизга ўргатмоқдамиз. 

Менинг Ўзбекистонга қилган сафарим сермазмун ва эсда қоларли ўтмоқда. Чунки Ўзбекистон Республикаси Президенти билан учрашдим. Қолаверса, Бош вазир ҳамда Олий Мажлис Сенати раиси билан ҳам мулоқот қилдим. Шунингдек, Ўзбекистон халқаро ислом академиясидаги ижобий келишувларимиз мени жуда хурсанд қилди. Ўйлайманки, бундан кейин алоқаларимиз янги босқичга чиқади ва яқин келажакда ўзининг ижобий самарасини беради".

Миср Бош имоми, Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари шайх Аҳмад Муҳаммад Тоййибнинг Ўзбекистонга сафари якунига етди. У бугун, 13 октябрь куни Ислом Каримов номидаги "Тошкент" халқаро аэропортидан йўлга чиқди. Маълумотларга қараганда унинг навбатаги манзили - Италия пойтахти Рим.

Теглар:Аҳмад Тоййиб Ал-Азҳар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар