...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мирзиёев ва Путин катта миқдордаги ҳужжатларни имзолаши кутилмоқда


14:49, 04.04.2017 Жамият
 8 868

Бу келишувларнинг умумий қиймати 16 миллиард долларга тенг.

4-5 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерациясига ташриф уюштириши белгиланган. Ташриф олдидан, 3 апрель куни Ўзбекистон ва Россия делегациялари ўртасида Москва шаҳрида қиймати 3,5 миллиард долларга тенг 16 та шартнома имзолангани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ташриф давомида мамлакатимиз раҳбари ва Россия Федерацияси Президенти сиёсат, савдо-иқтисодий, инвестицион, ҳарбий-техника, миграция масалалари, туризм ва соғлиқни сақлаш соҳаларида 55 та ҳужжатни имзолаши кутилмоқда. Бу келишувларнинг умумий қиймати 16 миллиард долларга тенг.
 
Россия Федерациясининг Иқтисодий тараққиёт вазири Максим Орешкин ҳам икки давлатнинг корхоналари ўртасида амалга ошириладиган лойиҳалар Россия ва Ўзбекистоннинг иқтисодий ҳамкорлигини мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлаб ўтди. Унинг сўзларига кўра, айни вақтда Россия Ўзбекистоннинг энг муҳим савдо ҳамкорларидан бири. Икки давлатнинг иқтисодий ҳамкорлиги борасида эса ҳеч қандай чекловлар йўқ. Шу сабаб ҳам имкониятлардан максимал даражада фойдаланиш зарур. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Ўзбекистон Ҳамкорлик Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар