...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мирзиёев Хитойда Путин ва Си Цзиньпин билан учрашади


09:17, 05.06.2018 Жамият
 3 960

Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммитида иштирок этади.

Жорий йилнинг 9-10 июнь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммитида қатнашади. Давлат раҳбари форум доирасида Россия раҳбари Владимир Путин, Хитой раҳбари Си Цзиньпин ва Ҳиндистон раҳбари Рам Натх Ковинд билан шахсий учрашувлар ўтказади.
 
Саммитда давлат раҳбарлари иқтисодиёт, хавфсизлик ва ижтимоий ҳамкорлик соҳаларида беш йиллик дастурни имзолаши кутилмоқда.
 
Маълумот ўрнида, ШҲТ даставвал 1996 йилда “Шанхай бешлиги” сифатида ташкил топган. Уни Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон ташкил қилган. 2001 йил унинг таркибига Ўзбекистон қўшилган ва у Шанхай ҳамкорлик ташкилоти деб номланган.
 
Ҳозирда Хитой, Россия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ҳиндистон ва Покистон ташкилотга аъзо давлатлар ҳисобланади.
 
Шунингдек, Афғонистон, Эрон ва Монголия кузатувчи давлатлар ҳисобланади. Белорус, Озарбайжон, Арманистон, Камбожа, Непал, Туркия, Шри-Ланка, Сурия ташкилотда кузатувчи ёки аъзо бўлиш учун ариза топширган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар