...
МЕНЮ
ONLINE TV

Минҳожиддин Мирзо “дидсиз” ва “ўзини тутолмаётган” қўшиқчиларни кескин танқид қилди


09:18, 03.06.2017 Шоу-бизнес
 11 858

Лекин шу билан биргаликда, ушбу нуфузли давлат тадбирини писанд қилмаган қўшиқчилар қатъий огоҳлантирилди.

Кеча, 2 июнь куни “Ўзбекконцерт” ДМ мажлислар залида танқидий мазмунда йиғилиш ўтказилди. Мажлисни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Минҳожиддин Мирзо ва “Ўзбекконцерт” ДМ директори в.в.б. Азамат Ҳайдаров олиб борди.
 
Эстрада хонандалари ҳам иштирок этган мажлис анча танқидий руҳда бошланди. Минҳожиддин Мирзо Жиззах вилоятида ўтказилган “Баркамол авлод” тадбирларида фаол иштирок этган хонандаларга алоҳида миннатдорлик билдирди. Лекин шу билан биргаликда, ушбу нуфузли давлат тадбирини писанд қилмаган қўшиқчилар қатъий огоҳлантирилди. Хусусан, яқинда шу сабабли лицензияси олиб қўйилган Шаҳноза Отабоева мисол қилиб келтирилди.
 
Шунингдек, ғарбона кийимлар билан концерт қўйиб, “оммавий маданият”ни тарғиб қилиб юрган ижодкорларнинг жамоат жойида ўзини тута олмаётгани, айниқса, ушбу ҳолат ёшлар онгига акстаъсир қилаётгани таъкидланди.
 
Бундан ташқари, қўшиқ учун олинаётган клип билан қўшиқ матни умуман бошқа маъно ифодалаши мисол тарзида кескин танқид қилинди. Масалан, Амир Темур ҳайкали олдида туриб айтилаётган қўшиқ ҳижрон ёки айрилиқ тўғрисида, бу эса ижодкорнинг дидсизлигидан дарак бериши алоҳида қайд этилди.
 
Мажлис сўнгида Минҳожиддин Мирзо санъаткорларга юқоридаги фикрлардан хулоса чиқаришга, бундан буён бир жамоа бўлиб ишлашга чақирди.
Шоҳсанам Нишонова

Теглар:Ўзбекконцерт Минҳожиддин Мирзо Азамат Ҳайдаров Эстрада хонандалари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!