...
МЕНЮ
ONLINE TV

Меҳнат вазирлиги: Вояга етмаганларни пахта теримига жалб этиш ва мажбурий меҳнат тақиқланади!


17:20, 27.09.2016 Жамият
 5 061

Пахтани қўлда теришда ҳамда қўлда суғоришда банд бўлган ишларда ўн саккиз ёшдан кичик шахсларнинг меҳнатидан фойдаланиш тақиқланган.

Бугунги кунда жаҳоннинг 182 мамлакати Халқаро Меҳнат ташкилоти (ХМТ) аъзоси ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси 1992 йилнинг март ойида ХМТнинг тўла ҳуқуқли аъзоси бўлди. Ҳозирги вақтга қадар Ўзбекистон ХМТнинг 13 конвенциясини, шу жумладан 8та асосий конвенциясининг 7тасини ратификация қилган.
 
Халқаро меҳнат ташкилоти 1919 йилда ташкил топган ҳамда Филадельфия декларациясида (1944 йил) кўрсатиб ўтилган қуйидаги тамойилларга асосланган ҳолда ўз фаолиятини олиб боради:
 
— меҳнат товар эмас;
 
— сўз эркинлиги ва бирлашиш эркинлиги доимий тараққиётнинг зарурий шартидир;
 
— ҳар қандай жойдаги қашшоқлик умумий фаровонлик учун таҳдидлидир;
 
— ирқи, эътиқоди ёки жинсидан қатъий назар, барча одамлар эркинлик ва инсон қадр-қимматини ҳурматлаш, иқтисодий барқарорлик ва тенг имкониятлар шароитида моддий фаровонлик ва маънавий ривожланиш ҳуқуқига эгадирлар.
 


Халқаро меҳнат меъёрларини ишлаб чиқиш ХМТнинг энг муҳим ва ўзига хос функцияларидан бири ҳисобланади. Меҳнат соҳасидаги асосий ҳуқуқларнинг минимал стандартлари конвенциялар ва тавсиялар шаклида қабул қилинади. 
 
Халқаро меҳнат ташкилотининг аъзоси бўлган давлат ҳукумати ХМТ конвенциялари ва протоколларини ратификация қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун ўз мамлакатининг ваколатли миллий органига тақдим этилишини таъминлайди. ХМТга аъзо давлат у ёки бу конвенцияни ратификация қилгандан сўнг миллий қонун ҳужжатларини унга мувофиқлаштириш ҳамда ижросини таъминлашни ўз зиммасига олади. ХМТ тавсиялари мажбурий тусга эга эмас бўлиб, сиёсат, қонунчилик ва амалий фаолият соҳасида қўлланма вазифасини бажаради. 
 
Ўзбекистон Республикаси томонидан Халқаро Меҳнат Ташкилотининг “Мажбурий меҳнат тўғрисида” 29-сон, “Мажбурий меҳнатни тугатиш тўғрисида” 105-сон, “Энг кичик ёш тўғрисида” 138-сон ва “Болалар меҳнатининг энг ёмон шакллари тўғрисида” 182-сон конвенцияларини ратификация қилинган. Мазкур конвенциялар нормаларига мувофиқ, миллий қонунчилигимизда ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар меҳнатидан мазкур тоифа ходимларининг соғлиғига зиён етказиши мумкин бўлган ишларда фойдаланиш, шунингдек меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш тақиқланган. 
 
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан  2009 йил 29 июлда 1990-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган Ўн саккиз ёшдан кичик шахсларнинг меҳнати қўлланиши тақиқланадиган ноқулай меҳнат шароитлари ишлари Рўйхатида пахтани қўлда теришда ҳамда қўлда суғоришда банд бўлган ишларда ўн саккиз ёшдан кичик шахсларнинг меҳнатидан фойдаланиш тақиқланган. 
 
Юқоридаги қонунчилик талаблари ижросини таъминлаш учун маъсул мансабдор шахслар, иш берувчилар ва бошқа барча фуқаролар томонидан риоя этилишини назорат қилиш, қонунчилик талаблари ҳақида аҳоли ўртасида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб бориш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциясининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. 
 
Мазкур вазифаларни бажариш мақсадида Самарқанд вилояти Меҳнат бош бошқармаси Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторлари томонидан муайян ишлар амалга оширилмоқда. 
 
Жумладан, вояга етмаганларни уларнинг меҳнатидан фойдаланиш мумкин бўлмаган ишларда ишлатиш, уларни маъмурий тартибда меҳнатга мажбурлаш ҳолатларига йўл қўймаслик масалаларида хамда пахта йиғим теримига фуқароларниг хоҳишига зид равишда жалб қилишни олдини олиш бўйича 2016 йилнинг 8 ойи мобайнида Самарқанд вилоятида 35та  касб-ҳунар коллежлари ва 5та академик лицейларида мазкур муассасаларнинг масъул ходимлари, директорлари, ўқитувчилари, талабалари, уларнинг ота-оналари иштирокида Давлат меҳанат ҳуқуқ инспекторлари томонидан тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди. 
 
Шунингдек, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторлари томонидан ҳар бир туман (шаҳар)да халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари, барча умумтаълим мактаблари ва мактабчага таълим муассасаларида масъул ходимлар, директорлар, ўқитувчилар, тарбиячилар, техник ходимлар ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирокида пахта терими ишларида вояга етмаганлар меҳнатидан умуман фойдаланмаслик масалаларига бағишланган давра суҳбатлари ўтказилди.
 
Шу билан бирга, Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторлари томонидан Самарқанд вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси ва унинг қуйи тизим ташкилотлари, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари, поликлиника ва қишлоқ врачлик пунктларида раҳбарлар ва масъул ходимлар иштирокида, шунингдек, 509та қишлоқ фермер хўжалигининг раислари, маъсул ходимлар ва фермер хўжалик ишчилари билан 54 маротаба тарғибот ва ташвиқот ишлари амалга оширилди. 
 
Ўтказилган тадбирлар якунида Самарқанд вилоятида ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар меҳнатидан фойдаланиш мумкин бўлмаган ишларда мажбурий меҳнатга жалб қилмаслик мазмунида олиб борилган тарғибот ва ташвиқот ишлари миллий қонунчилик талаблари бузилишининг олдини олиш ва Халқаро Меҳнат Ташкилоти Конвенцияларини талабларини бажаришга қаратилганлиги иштирокчилар томонидан эътироф этилди.

Теглар:Пахта Меҳнат вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар