...
МЕНЮ
ONLINE TV

Месут Ўзил: “Биласизми, майдонга тушишдан олдин нима дейман?”


19:48, 24.05.2018 Спорт
 7 555

“Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Месут Ўзил бошқа футболчилар каби ўзининг автобиографик асарини ёзди.

Германия терма жамоаси сафида жаҳон чемпионатига ҳозирлик кўраётган “Арсенал” ярим ҳимоячиси Месут Ўзил бошқа футболчилар каби ўзининг автобиографик асарини ёзди.
 
Унда Месут Германия ёки Туркия миллий терма жамоасини танлашга келганида боши қотганига алоҳида тўхталган.
 
Ўзил бу ҳақида “Катта бўлганимда олдимда икки йўл бор эди. Ўзимга савол бердим: “Мен кимман? Ким бўлишни хоҳлайман? Олмонми ёки турк?” Роса ўйландим.
 
Бу пайтда оилам аъзоларини ҳам шу савол қийнаётганди. Онам ва амаким Туркияни танлашимни тавсия қилишди. Дадам ва синглим эса Германияни маъқул кўришди. Оиладаги ҳисоб 2:2 кўринишга келди. Охири Германияни танладим. Қароримдан кейин онам бир неча кун мендан хафа бўлиб юрди. 2006 йил сенябрь ойида 17 ёшу 10 ойлигимда “Германия –U19” сафида майдонга чиқдим.
 
Биласизми, ҳар гал футбол майдонига тушиб келишимдан бир неча дақиқа олдин “Иҳлос ва “Фотиҳа” сураларини ўқиб, Аллоҳга муножот қиламан. “Эй Аллоҳим, бугунги ўйинда бизга куч бер, жамоадошларим ва мени жароҳатлардан асра. Бизларга тўғри йўлни кўрсат”, дея илтижо қиламан, дея ёзадиМесут Ўзил.
 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Месут Ўзил 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!