...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мессининг буйрагини операция қилишади


09:23, 09.02.2016 Спорт
 3 261

Месси яқинда бўлиб ўтадиган “Валенсия” ярим финал матчини ўтказиб юборади. Бунга сабаб у жарроҳлик амалиёти учун касалхонага ётмоқда.

Испаниянинг “Sport” нашри берган маълумотларга кўра, Лионель Мессининг буйраги устида жарроҳлик амалиёти амалга оширилиши лозим, деб ёзади “Ntv.ru” нашри. Бу операция мураккаб эмас, бироқ унинг мухлислари ва оила аъзолари учун ниҳоятда хавотирли вазиятдир. Тахминларга кўра, жарроҳлик амалиёти ўтказилган куннинг эртасигаёқ у машғулотларда қатнаша олиши мумкин. Якшанба куни эса “Барселона” ва “Сельта” ўртасидаги ўйинда у майдонга тушиши ҳам режалаштирилган. Аммо буларнинг бари футболчининг саломатлиги ва ўзини қандай ҳис қилишига боғлиқ.

Эслатиб ўтамиз, Испания Кубоги ярим финалида “Барселона” “Валенсия” терма жамоаси устидан 7:0 ҳисобида ғалабага эришганди. Месси 3 та хет-трикни Луис Суарес эса 4 та голни рақиб дарвозасига йўллади.

Мессига тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз ва воқеалар ривожини кузатамиз.
Умида Якубова

Теглар:Лионель Месси Барселона Валенсия Операция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!