...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мегаломания буюкликка интилган телбалар касаллигими?


16:01, 10.12.2017 Бу қизиқ
 3 067

Мегаломанлар ўзларини қолганлардан бир поғона баланд эканлигини исботлаш учун, доимо бошқалардан камчилик топишга ҳаракат қилишади.

Баъзан атрофга боқиб, ҳар хил феъл-атворли, ўзгача дунёқарашга эга бўлган инсонларни учратамиз. Улар гап- сўзи, хатти-ҳаракатлари билан оддий одамлардан фарқ қилмаслиги мумкин. Бироқ, шундай яширин турдаги беъморлар борки, уларнинг руҳияти соғлом одамларникидан буткул ажралиб туради. 

Шунга ўхшаш руҳият билан боғлиқ касалликлар сирасига мегаломания (буюкликка интилиш) хасталиги киради. Бу сўз грек тилидан олинган бўлиб, “мегало” (буюк, қудратли) “маниа”( телба) яъни “буюкликка интилаётган телба” деган маънони англатади.

Бундай тоифадаги инсонлар ўзларини атрофдагиларга нисбатан ақлли, тарбияли ва маданиятли деб ўйлашади. Қилаётган ҳар бир ҳаракатлари орқали ўзларини “буюк” эканликларини атрофдагиларнинг онгига сингдиришга ҳаракат қилишади. 

Мегаломанлар ўзларини қолганлардан бир поғона баланд эканлигини исботлаш учун, доимо бошқалардан камчилик қидиришади. Бунинг асосий сабаби, мабодо уларни кимдир камситмоқчи бўлса, дарҳол ўша камчиликларидан қарши қурол сифатида фойдаланиш учун.( Масалан, бирор сўз ёки иборани нотўғри қўлласангиз, мегаломаниялар дарҳол сизни танқид қилиб хатоингиз тузатишади.) 

Мегаломанлар жуда худбин бўлишади. Уларда ўз ташқи кўринишидан фахрланиш ҳисси жуда кучли. 

Шу билан бирга ўзларининг нозик томонларини яхши билишади. Аммо, буни ҳеч ҳам тан олишни исташамайди. Мегаломанлар учун энг катта руҳий зарба атрофдагиларнинг уларга нисбатан совуққон муносабатда бўлишлари ҳамда камчиликларини юзига солишларидир. 

Бундай тоифадаги беъморларнинг феъл-атворини яқинлари инжиқликка йўйишади. Аслида эса буни инжиқликдан буткул фарқи бор.

Улар ўзларини бошқаларга нисбатан ақлли эканликларини исботлаш учун доимо кўрган фильмлари ёки ўқиган китобларидаги афоризмларни ёд олиб юришади ва суҳбат жараёнида ўрни келса “моҳирона” фойдаланишади. 

Уларнинг нормал инсонлардан фарқи ҳеч кимга ва ҳаттоки ўзларига ҳам ишонишмаслигидадир. Гўёки, атрофидаги одамлар уларни алдаётгандек туюлади. Шунинг учун бундай тоифадаги кишиларнинг яқин дўстлари бўлмайди. Улар ёлғизлик ва сирлиликни авзал кўришади.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, мегаломания алоҳида касаллик деб қаралмайди, аммо маникак синдроми параномияси сифатида белгиланади. У шизофрениянинг яширин тури ҳисобланади.

Ушбу касалликнинг келиб чиқиш сабаблари:

Ирсий мойиллик,

Гиёҳвандлик, спиртли ичимликлар, 

Ўзига нисбатан ҳаддан зиёд иззатталаблик,

Кучли стрессли вазият,

Руҳий зарба.

Унинг белгилари: 
 
Ўзининг жисмоний ва ақлий қобилиятининг муҳимлигини ҳаддан ташқари юқори баҳолаш,

Ўзини доимо ҳақ деб ўйлаш,

Одамларга нисбатан агрессия,

Уйқусизлик.

Мегаломания билан чалинган беъморлардан имкон борича узоқроқ бўлган маъқул. Сабаби, улар руҳиятидаги иллатларни бошқаларга сингдиришга ҳаракат қилади.

Америкалик психологлар кам учрайдиган ушбу касалликни олдини олиш ва даволаш йўлларини қидиришмоқда. Уларнинг фикрича бундай беъморларни босқича- босқич даволаш лозим.
Меҳрангиз Ғаниева

Теглар:Мегаломания Руҳият 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!