...
МЕНЮ
ONLINE TV

Media Park Apple билан савдо алоқаларини йўлга қўймоқчи


00:38, 10.12.2015 Технология
 3 771

Media Park маъмурияти Apple’нинг маҳсулотлари савдосини йўлга қўя олармикин ё юқоридаги гаплар қуруқ сафсаталигича қоладими? Ҳар ҳолда Apple чакана брендлардан эмас.

Жорий йилнинг июл ойида пойтахтнинг Қоратош мавзесида очилган Media Park дўкони оз вақт ичида техника бозорида ўз ўрнини топишга улгурди, десак муболаға бўлмайди. Кўп ўтмай Media Park пойтахтнинг Роҳат мавзесида ва Қўқон шаҳрида ҳам қад ростлади. Бугунги кунга келиб мазкур дўконда Philips, Samsung, LG, Kenwood, Indesit, Tefal, Braun каби таниқли брендларнинг 10 мингдан ортиқ турдаги маҳсулотлари сотиляпти. Нархлар пойтахтдаги Abu Saxiy бозори ва Fleshka (Малика) савдо расталаридаги нархларга нисбатан  қимматроқ бўлса-да, Media Park’дан харидорларнинг оёғи узилаётгани йўқ. Ким шунчаки томошабин, яна кимдир автобус кутиш баҳонасида дўконни “зиёрат” қилиш илинжида, бошқалар эса янги акциядан қуруқ қолмасликка ошиқяпти.

Маълумотларга қараганда, Media Park маъмурияти жаҳоннинг энг кўзга кўринган брендларидан бири – Apple компанияси билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш илинжида. Узунқулоқ гапларга қараганда, Media Park маъмурияти Apple’нинг АҚШдаги расмийлари билан аллақачон алоқага чиқишган. Дўконнинг умумий ҳолатидан қониқиш ҳосил қилган АҚШлик тадбиркорлар ўз маҳсулотлари учун Media Park биносидан махсус – замонавий, қулай ва энг муҳими бошқа бренд маҳсулотларидан мутлоқ йироқ савдо растаси талаб қилишган. Бордию Media Park маъмурияти Apple’нинг бу талабини бажарса, шартнома тузилиб, маҳсулотлар БААнинг Дубай шаҳри орқали етказиб турилади.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунгача Apple компанияси расмий дилерлик мақомини бор йўғи 18 та давлатга ишониб топширган бўлиб, уларда 469 та расмий дўконлар фаолият юритяпти. 

Айни дамда Media Park  жамоаси 11 декабрдан бошлаб, Қоратошдаги гипер маркетнинг иккинчи қаватида иш бошлайдиган уй-рўзғор буюмлари ва хўжалик моллари билан савдо қилувчи Senor and senorita дўконининг очилиш маросимига тайёргарлик кўришмоқда.

Қизиқ, Artel  компанияси раҳбарияти бошчилигидаги Media Park’да Apple’нинг маҳсулотлари савдоси йўлга қўйилармикин ё юқоридаги гаплар қуруқ сафсаталигича қоладими? 
Қамариддин Шайхов

Теглар:Media Park Apple 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!