...
МЕНЮ
ONLINE TV

МДҲ давлатлари Хитойдан сайёҳларни кўпайтиришни режалаштиришмоқда


17:31, 05.02.2016 Олам
 2 571

Aнжуман давомида МДҲ мамлакатларига Хитойдан сайёҳлар оқимини кўпайтириш ва мамлакатлараро янги саёҳат йўналиши ва дастурларини ишлаб чиқиш усуллари муҳокама қилиниши режалаштирилган.

22 март куни Россия туризм федерал агентлиги кўмагида тўртинчи Россия-Хитой туризм форуми ўтказилади. Бу ҳақда "Ўзбектуризм" миллий компанияси расмий сайти маълумот берди.

Мазкур Форум доирасида туризм соҳаси мутахассислари ўртасида учрашувлар ўтказиш, сайёҳлик масканларини тарғиб қилиш бўйича тажриба алмашиш режалаштирилган.  Бундан ташқари, Форумда хизмат кўрсатиш тизими ва дастурларига янгилик киритиш ҳамда хитойлик сайёҳларга мос турмаҳсулот яратиш масалалари кўриб чиқилади.

Шу билан биргаликда, анжуман давомида МДҲ мамлакатларига Хитойдан сайёҳлар оқимини кўпайтириш ва мамлакатлараро янги саёҳат йўналиши ва дастурини ишлаб чиқиш усуллари муҳокама қилиниши режалаштирилган. 

Дилнавоз Аслонова

Теглар:Хитой МДҲ Ўзбектуризм 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!