...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мавлуда Асалхўжаева тожикистонлик хонанда Шабнам Сураё билан машмашаларига ойдинлик киритди


22:43, 09.02.2016 Шоу-бизнес
 9 455

"Гулсанамнинг нимаси ёмон. Маданиятли, одоб-ахлоқи жойида, тарбияли қиз. Ўша тилига эрк бераётганлар ҳадеб ёшларни ёмонлагандан кўра, ижод қилиб, ўзини кўрсатса, ўрнак бўлса бўлмайдими?”, – дейди хонанда.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мавлуда Асалхўжаеванинг 2013 йилда куйлаган “Олма-анор” номли қўшиғи анча муаммоларга сабаб бўлганди. Ўшанда тожикистонлик хонанда Шабнам Сураё бу қўшиқни бир неча йил аввал куйлаганини маълум қилиб, хориж матбуотига интервью берган эди.

Мавлуда Асалхўжаева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист:
— Бастакор Аҳмад Хожиматов ёнига менга ўзбекона бир қўшиқ қилиб беришини сўраб борган эдим. У бир қўшиқни эшиттирди, сўзларини шоир Бобур Бобомурод ёзган эди. Қўшиқ менга ёқди ва куйлаб чиқдим. Орадан кўп ўтмай тожикистонлик хонанда Шабнам Сураё бу қўшиқни “Ашки чашмониман” деб куйлагани маълум бўлди. Шабнам Сураёнинг продюсери  қўшиқни мен куйлаганимни билмасдан журналистларга “ўзбекистонликлар қўшиқни ўғирлашди” деб интервью бериб юборган. Аслида бу қўшиқни мендан аввал тожиклар айтганини умуман билмаганман. Бобур Бобомурод ҳам, бастакор Аҳмад Хожиматов ҳам бу қўшиқ аввал Шабнам Сураё куйлаганидан огоҳлантиришмаган. Ўша-ўша бастакорлардан қўрқадиган бўлиб қолдим.

Шу вақтгача Туркиялик хонандаларнинг қўшиқларини ўзларидан рухсат сўраб, сотиб олиб айтганман. Буни тасдиқловчи ҳужжатларим ҳам бор. Яқинда Сардор Ўртач Тошкентга келганида ҳам яна бир қўшиғини куйлашимга рухсат бериб кетди. Шу қўшиқни концертимда куйлаб чиқаман.

Мавлуда Асалхўжаева “Qalampir.uz” мухбири билан суҳбат чоғида хонанда Сардор Мамадалиев унинг “Болам, онанг қарияпти” номли қўшиғини рухсат сўрамай айтиб чиққанини айтди. Шунингдек, баъзи устоз санъаткорларнинг фақат ёшларни танқид қилаверишига ғаши келишини айтган хонанда Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитовани ёшлар орасида энг истеъдодли санъаткор деб атади. “Гулсанамнинг нимаси ёмон. Маданиятли, одоб-ахлоқи жойида, тарбияли қиз. Ўзбекистоннинг санъатини дунёга олиб чиқаётган бўлса... Ўша тилига эрк бераётганлар ҳадеб ёшларни ёмонлагандан кўра, ижод қилиб, ўзини кўрсатса, ўрнак бўлса бўлмайдими?”, – дейди хонанда. Асалхўжаева билан бўлган эксклюзив интервьюни 10 февраль куни “Qalampir.uz” сайтида ўқишингиз мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, айни дамда хонанда 19-21 февраль кунлари "Истиқлол" санъат саройида бўлиб ўтадиган "Ёнимда борлигингиз бахт" номли концерт дастурига тайёргарлик кўрмоқда. 
Фотомухбир Ғафур Расулов
"Ko'zgu" студияси

Теглар:Мавлуда Асалхўжаева концерт Гулсанам Мамазоитова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!