...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мавлуда Асалхўжаева бетоб. Шунда ҳам хонанда янги қўшиғини тақдим этди


18:47, 14.04.2017 Премьера
 6 642

Хонанда биз билан суҳбатда айни дамда бироз бетоблигини маълум қилар экан, шу кунларда янги мусиқий альбом устида иш бошлаганини айтди.

“Qalampir.uz”нинг доимий ҳамкорларидан бўлган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мавлуда Асалхўжаева бугун сайтимиз орқали навбатдаги қўшиғини мухлислари эътиборига тақддим этмоқда.
 
Тиниб-тинчимас хонанданинг навбатдаги шўх таронаси “Ана-ана” деб номланган. Мазкур қўшиқнинг сўз ва мусиқа муаллифи – Баҳодир Низомов. Мусиқий сайқал эса Умид Обидовга тегишли.
 
Хонанда биз билан суҳбатда айни дамда бироз бетоблигини маълум қилар экан, шу кунларда янги мусиқий альбом устида иш бошлаганини, ундан 2000 йилгача куйлаган қўшиқлари ўрин олишини маълум қилди.
 
“Қўплаб эски қўшиқларимиз ҳамон мухлисларнинг тилидан тушмай келмоқда. Йиллар ўтган сайин мусиқа жанрлари ўзгариб, у даврги қўшиқларнинг мусиқий сифатига бироз таъсирини кўрсатган. Шу сабаб эски қўшиқларимизни янги аранжировка куйлашни бошладик”, дейди хонанда.
 
Мавлуда Асалхўжаеванинг тандирдан эндигина узилган “Ана-ана” номли қўшиғини эса сайтимизнинг мусиқа бўлимида тинглаш ва кўчириб олиш имкониятига эгасиз. 

Теглар:Мавлуда Асалхўжаева Премьера 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!