...
МЕНЮ
ONLINE TV

Машҳура Юсупова Ўзбекистонда тадбиркор аёлларга қаратилган эътибордан мамнунлигини айтди


15:50, 08.03.2016 Жамият
 4 740

Ўзбек аёли ҳам намунали уй бекаси, ҳам меҳрибон она, севикли ёр ва жамиятнинг ҳал қилувчи кучи. Сўнгги йилларда аёлларнинг фаоллиги янада ошди. Уларга яратиб берилаётган имкониятларнинг эса чеки йўқ. Келинг, бу ҳақда яхшиси аёлларнинг ўзларидан эшитсак.

Бугун Ўзбекистонда аёлларга қаратилаётган эътиборни, эҳтиромни, уларга яратиб берилаётган шарт-шароитларни дуёнинг манаман деган мамлакатларида ҳам учратиш қийин. Сиёсат, иқтисод, таълим, соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ, қўйингки, барча соҳаларда аёлларнинг аёлларнинг фаоллигига, самарали меҳнатига гувоҳ бўламиз. Ўзбек аёли ҳам намунали уй бекаси, ҳам меҳрибон она, севикли ёр ва жамиятнинг ҳал қилувчи кучи. Сўнгги йилларда аёлларнинг фаоллиги янада ошди. Уларга яратиб берилаётган имкониятларнинг эса чеки йўқ. Келинг, бу ҳақда яхшиси аёлларнинг ўзларидан эшитсак.

Машҳура Юсупова, "Машҳура" ўқув маркази раҳбари:

— Ота-онам ёшлигимдаёқ чеварликка меҳр уйғотишган. 17 ёшимдан маданият уйларида бичиш-тикиш курсидан ўқувчиларга сабоқ бериб келдим.

Мустақиллик бир ўзбек аёли сифатида менга жуда катта имкониятлар эшигини очди. Бу шунчаки баландпарвоз гаплар эмас. 1993 йилдан бошлаб махсус яратган дастурим асосида тадбиркорлик фаолиятимни бошладим. Бу дастур халқимизнинг эътиборига ва меҳрига сазовар бўлди.
 
Мен аввало инсон бўлиб яралганимдан ва озми-кўпми халқимизнинг дуосини олаётганимдан, оилада сюкли ёр, меҳрибон она, севимли кайнона ва бувижон бўлганимдан, Ўзбекистонда туғилганимдан фахрланаман.

Биз тадбиркор аёлларга давлатимиз томонидан жуда кўп имтиёзлар, қулайликлар, шарт-шароитлар яратилгани учун ҳам бемалол ишлаб юрибмиз.

Мамлакатимиз мустақилликка эришган илк даврларда тадбиркорлик фаолиятимни бошладим. 23 йил олдин биноимиз ўрнида кичик сабзавот дўкони бўларди. Биз уни мўжазгина ўқув марказига айлантирдик. Бунинг учун банкдан кредит олдик. Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси мутассадилари ёрдам қўлини чўзиб, фаолиятимизни бутун республикамиз бўйлаб танитишга катта кўмак беришди. Кўргазмалар ташкил қилишди.

Йиллар давомида тадбиркор аёлларимизга анча қулайликлар яратила бошланди. Мисол учун биз ҳокимият томонидан ҳужжатларимизни расмийлаштириш учун 1 йил давомида елиб югурганмиз.1994 йил 17 августда ниҳоят руйхатдан ўтдик. Бугун эса тадбиркорлар 3 кунда, боринг ана бир ҳафтада руйхатдан ўтиб хусусий корхонасига эга бўляпти.

Мамлакатимизда хотин-қизларга қаратилаётган эътиборни қуйидаги ҳаётий мисолларда ҳам кўришимиз мумкин. Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси томонидан 2013-2014 йилларда ўқув марказимизга юборилган 100 нафар кам таъминланган оилалар қизларини турли йўналишларда ўқитдик. Ҳукуматимиз томонидан уларга имтиёзли кредитлар ажратилди, кўплари ишга жойлаштирилди.

Бугун юртимизда истиқомат қилаётган ҳар бир аёл ўз имкониятларини юзага чиқариши, билим ва куч-ғайратини намоён қилиши мумкин. Мен ҳам яратилаётган имкониятлар тўғри ва унумли фойдаланиб келаётган ўзбекнинг бахтли аёлларидан бириман.

Байрам барчамизга муборак бўлсин, азиз аёллар. Энг муҳими кўзимизнинг оқу қораси бўлган фарзандларимиз, оила аъзоларимиз соғ бўлишсин!

Теглар:Машҳура Юсупова Машҳура ўқув маркази 8 март 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар