...
МЕНЮ
ONLINE TV

Машҳур француз телеканали Ўзбекистон ҳақида кўрсатувлар намойиш этади


14:35, 08.08.2017 Жамият
 2 066

TV5 Monde телеканали Ўзбекистоннинг диққатга сазовор жойлари ҳақида кўрсатув тайёрлайди.

Кўрсатувлари француз тилида олиб бориладиган жаҳонга машҳур бўлган TV5 Monde телеканали Ўзбекистонга ташриф буюрди. Ташрифдан кўзланган мақсад Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарлари ҳақида репортажлар тайёрлаш экани ҳақида хабар берилган.
 
Белгия ва Франция телетомошабинларига ўзбек паловининг тайёрланиши, ўзбек оиласидаги урф-одат, бухоролик темирчиларнинг сирлари ҳақида кўрсатув тайёрланиши режалаштирилмоқда.
 
2017 йилнинг июль ойида Ўзбекистон Республикаси Давлат туризмини ривожлантириш қўмитаси ва Бельгиянинг “Bandua Communications Unipressoal LDA” компанияси ўртасида ўзбек миллий сайёҳлик маҳсулотларини TV5 Monde телеканали орқали намойиш этиш бўйича ҳамкорлик шартномаси имзоланган эди.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Белгия Франция Ўзбекистон TV5 Monde 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар