...
МЕНЮ
ONLINE TV

Машҳур актёр Алан Рикман саратон сабаб вафот этди


12:34, 15.01.2016 Кино
 2 303

Актёр вафотига қадар 80 га яқин фильмларда роль ижро этди.

Британиялик театр ва кино актёри,  ажойиб режиссёр,  “Олтин Глобус”,  “Эмми” лауреати Алан Рикман 14 январь куни  69 ёшида саратон касаллиги билан вафот этди.  

Миллионлаб томошабинлар уни “Гарри Поттер” картинасидаги  профессор Снейп,  “Робин Гуд –  ўғри шаҳзода” фильмидаги Ноттингем шерифи роллари   билан яхши танийди.  Режиссёр сифатида бир неча спектаклларни саҳналаштирган,  классик постановкаларда бош қаҳрамон ролларини ижро этган Алан Рикманни британияликлар “Жаноб овоз” деб чақиришар эди.  Боиси актёр юқори овоз тембори, мукаммал талаффузи билан мухлислар ёдида қолган.

Алан Рикман 1946 йилнинг 21 февралида Лондонда таваллуд топади. Санъатнинг турли йўналишларида таҳсил олган Алан илк фаолиятини “Notting Hill Herald” газетасида дизайнерликдан бошлайди. 26 ёшга етгунга қадар ўз дизайнерлик студиясини ташкил этган Алан Рикман Қиролликнинг драма санъати академиясига мурожаат қилади. Акадмияга йўлланган хат уни театр ва кино томон етакловчи муҳим қадам бўлиб хизмат қилди.

Актёр вафотига қадар 80 га яқин фильмларда роль ижро этди. Унинг роллари мухлислар ва санъатшунослар томонидан эътироф этилиб, бир неча бор “Эмми”, “Олтин Глобус”, “Бафта” каби нуфузли мукофотларни қўлга киритган. 
Отабек Ибрагимов

Теглар:Алан Рикман 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!