...
МЕНЮ
ONLINE TV

Марказий банк импорт бўйича тарқалган гап-сўзлар ҳақида ахборот берди


14:28, 25.04.2017 Жамият
 3 333

Ўзбекистон тижорат банкларида импорт шартномалари бўйича ва етказиб берилган товарлар учун тўловларни амалга ошириш операциялари тўхтатиб қўйилгани ҳақида хабарлар тарқатилаётган эди.

Кейинги кунларда бир қатор интернет нашрларда Ўзбекистон тижорат банкларида импорт шартномалари бўйича ва етказиб берилган товарлар учун тўловларни амалга ошириш операциялари тўхтатиб қўйилгани ҳақида хабарлар тарқатилаётган эди.
 
Марказий банк Ахборот хизматининг маълум қилишича, импорт бўйича келтириладиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича шартномалар тўловлари ўз вақтида ва тўла ҳажмда амалга оширилмоқда. Уларнинг тўхтатиб қўйилгани ҳақидаги гап-сўзлар мутлақо асоссиздир.
 
Қайд этилишича, мамлакат тижорат банклари ўз мижозларининг хорижий ҳамкорлари олдидаги мажбуриятларини бажаришига бундан кейин ҳам узлуксиз кўмак бериб боради.
Бобур Жалолов

Теглар:Марказий банк Импорт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар