...
МЕНЮ
ONLINE TV

Малайзияда сув тошқинлари туфайли салкам 8000 киши эвакуация қилинди


12:32, 22.02.2016 Олам
 2 206

Сув тошқинларидан азият чеккан аҳоли вакиллари вақтинча яшаб туришлари учун махсус пунктар очилди.

Малайзиянинг шарқий қисмидаги кучли сув тошқинлари оқибатида 7,9 минг киши эвакуация қилинди, дея хабар беради “News.rambler.ru” нашри.

Саравак штати фуқаро мудофааси бошқармаси берган маълумотларга кўра, ҳозиргача 47 та эвакуация қилинган аҳоли вакилларини қабул қилиш пунктлари очилган. Уларнинг асосий қисми эса Кучинг шаҳри марказига жойлаштирилган.

Метеорологлар келаётган бир неча кун ичида ёғингарчиликлар бўлмаслигини, сув тошқинлари якунига етиб, ҳолат яхшиланишини айтишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги 50 йил ичидаги энг кучли сув тошқинлари 2014 йилнинг декабрь ойида Майамида кузатилганди. Ўшанда у 10 кишининг умрига зомин бўлиб, юз минглаб аҳоли ўз уйини тарк этишга мажбур бўлганди. Сув тошқинларининг мамлакат бюджетига келтирган зарари миқдори эса 800 миллион АҚШ долларини ташкил этганди.
Умида Якубова

Теглар:Малайзия Майами Эвакуация 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!