...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мадина Мумтоз ва Аҳмед Мустафаев Ўзбекистон ва Озарбайжонда концерт беради...


12:13, 26.02.2016 Шоу-бизнес
 4 780

“Сев мени” таронасининг ёзилиш жараёни билан боғлиқ лавҳани сайтимиз орқали томоша қилишингиз мумкин.

“Ниҳол” мукофоти совриндори Мадина Мумтознинг озарбайжонлик хонанда Аҳмед Мустафаев билан дуэт куйлаш нияти борлигини эшитганимиз заҳот, Озарбайжон билан боғландик. Ва “Qalampir” лойиҳаси доирасида озарбайжонлик хонанда Аҳмед Мустафаевга ўзбекистонлик хонанда Мадина Мумтоз билан дуэт куйлаш таклифини билдирган эдик.

Мустафаев бу таклифга рози бўлди. Бу ҳақда аввал ҳам хабар берган эдик. Шу ҳафта бошида қўшиқни ёзиш ишлари якунга етди. “Сев мени” номли мазкур дуэт ҳам озар, ҳам ўзбек тилларида куйланяпти. Қўшиқ Тошкентдаги “Sulola records” овоз ёзиш студиясида ёзилди. Унга ўз ишининг тажрибали мутахассислари жалб этилган. Март ойларида қўшиққа клип суратга олиш ишлари бошланади.

“Сев мени” таронасининг ёзилиш жараёни билан боғлиқ лавҳани сайтимиз орқали томоша қилишингиз мумкин.

Дарвоқе, лойиҳа доирасида Мадина Мумтоз ва Аҳмед Мустафаевнинг Озарбайжон ва Ўзбекистонда концерт дастури тақдим этишлари ҳам режалаштирилмоқда.
 

Теглар:Мадина Мумтоз Аҳмед Мустафаев Озарбайжон Ўзбекистон Сев мени 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!