...
МЕНЮ
ONLINE TV

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигига янги директор тайинланди


16:22, 10.01.2019 Жамият
 3 275

ЛБМАнинг аввалги директори Шуҳрат Содиқов 2018 йилнинг август ойи вазир этиб тайинланганди.

Бугун, 10 январь куни Дмитрий Романович Ли Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигига директор этиб тайинланди.
 
Дмитрий Ли меҳнат фаолиятини халқ таълим тизими таъминоти соҳасида бошлади, кейинчалик машинасозлик ва металлургия соҳасида турли раҳбарлик лавозимларини эгаллаб келган.
 
Дмитрий Ли 2017 йил август ойидан ҳозирги кунгача Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигида директорнинг биринчи ўринбосари сифатида ишлаган.
 
Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг аввалги директори Шуҳрат Содиқов 2018 йилнинг август ойи бошларида Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири этиб тайинланганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Дмитрий Ли 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар