...
МЕНЮ
ONLINE TV

Лола Каримова-Тилляева яна бир хайрли ишга қўл урди


14:16, 20.02.2017 Жамият
 5 607

Лола Каримова-Тилляева жиззахлик 45 нафар боланинг операция қилинишига бош-қош бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган “Болага табассум улаш” хайрия акцияси доирасида Жиззах вилоятида 1338 нафар бола шифокор кўригидан ўтказилиб, 45 нафар бола операция қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи, “Сен ёлғиз эмассан” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази раиси, Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти, Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди васийлик кенгаши раиси, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили Лола Каримова-Тилляева ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали хабар бермоқда.
 
Ўзбекистон ҳудудларида истиқомат қилувчи болаларни юқори сифатли тиббий хизмат билан таъминлашни ўз олдига мақсад қилиб олган мазкур тадбирга кам таъминланган оила фарзандлари ҳамда Жиззах вилоятидаги Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари жалб қилинган.
 
Тошкент педиатрия тиббиёт институти ходимлари – офтальмолог, травматолог, оториноларинголог, ЭХОКГ шифокори, кардиожарроҳ ва кардиолог мутахассисларидан  иборат шифокорлар гуруҳи вилоятнинг Фориш, Зомин, Зарбдор, Дўстлик, Пахтакор, Зафаробод, Мирзачўл, Ғаллаорол, Бахмал ва Янгиобод туманларига ташриф буюрдилар.
 
Мутахассислар болаларни кўрикдан ўтказиб, соғлиғи жарроҳлик аралашувини талаб этган болаларга операциялар амалга оширдилар. 137 нафар бола Тошкент педиатрия тиббиёт институтига даволаниш учун олиб келинди.
 
“Ушбу хайрия акцияси доирасида вилоятдаги ёш шифокорлар учун офтальмология, травматология-ортопедия, кардиожарроҳлик, кардиология, оториноларингология ва анестезиология соҳаларидаги юқори технологик усуллар буйича тренинглар амалга оширилди”, дейди Лола Каримова-Тилляева.
 
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва “Сен ёлғиз эмассан” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси томонидан мазкур лойиҳа 2012 йилдан буён амалга оширилиб келинади. 

Теглар:Лола Каримова-Тилляева Сен ёлғиз эмассан 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар