...
МЕНЮ
ONLINE TV

Лола Каримова-Тилляева Оксана Чусовитинани ғалаба билан қутлади


10:16, 24.02.2016 Спорт
 5 455

“Сен ёлғиз эмассан” хайрия фонди раиси, Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти Лола Каримова-Тилляева Оксана Чусовитинани Озайрбайжонда ўтказилган мусобақада ғолиб бўлгани билан табриклаб, у ҳақидаги мулоҳазаларини Instagram’да ёзиб қолдирди.

ЎзАнинг хабар беришича, Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ўтказилган Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичида ўзбекистонлик спортчи Оксана Чусовитина олтин медални қўлга киритди.

Ўзбекистон миллий олимпия қўмитасидан маълум қилинишича, тажрибали спортчининг таяниб сакраш баҳсларидаги иштироки ҳакамлар томонидан энг юқори баллга лойиқ топилган.

“Сен ёлғиз эмассан” хайрия фонди раиси, Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти Лола Каримова-Тилляева Оксана Чусовитинани Озайрбайжонда ўтказилган мусобақада ғолибликни қўлга киритгани билан табриклаб, у ҳақидаги мулоҳазаларини Instagram’даги шахсий саҳифасига ёзиб қолдирди.

“Дўстлар, сизлар билан қувончли хабарни, яъни спортчимиз Оксана Чусовитинанинг Ўзбекистонимиз шарафини ҳимоя қилиб олтин медални қўлга киритгани билан ўртоқлашмоқчиман! Оксана Бокуда спорт гимнастикаси бўйича бўлиб ўтган Жаҳон Кубогининг финал баҳсларида словениялик Tjasa Kysselef ҳамда австриялик Lisa Ecker рақибларини ортда қолдириб, биринчиликни қўлга киритди.

Оксана Чусовитина – 6 та Олимпиада ўйинларида иштирок этган тарихда ягона спорт гимнастикачиси. У уч карра Жаҳон чемпиони.

Мен Оксанани навбатдаги муваффақияти билан чин қалбимдан табриклайман ва келгусида ҳам унга улкан зафарлар тилайман”.

Маълумот учун, мазкур мусобақа Оксана апрель ойида бўладиган XXXI ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасини берувчи нуфузли турнирда ҳам иштирок этади.

Теглар:Лола Каримова-Тилляева Оксана Чусовитина 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!