...
МЕНЮ
ONLINE TV

Лола Каримова-Тилляева Эльдар Рязановни хотирлади


19:31, 11.12.2015 Жамият
 5 451

“Сен ёлғиз эмассан” ҳайрия жамғармаси раиси Лола Каримова-Тилляева ижтимоий тармоқлар орқали буюк режиссёр ва драматург Эльдар Рязановни хотирлаб, чуқур эҳтиромини билдирди.

“Сен ёлғиз эмассан” ҳайрия жамғармаси раиси Лола Каримова-Тилляева ижтимоий тармоқларда фаол жамоатчи  аёллардан бири саналади.  Шахсий ҳаёти, фаолиятидаги воқеалардан интернет фойдаланувчиларини мунтазам равишда бохабар этиб келадиган Лола Каримова-Тилляева инстаграмдаги шахсий саҳифасида Россиялик таниқли кинорежиссёр ва драматург Эльдар Рязановни хотирлаб, қуйидаги мулоҳазаларини ёзиб қолдирди. (Фикрлар рус тилида баён этилгани учун уни ўзбек тилига таржима қилинди.)

Лола Каримова-Тилляева:
— Мен буюк устоз ижодкор Эльдар Рязановга бўлган чексиз ҳурматим ва муҳаббатимни қуйидаги фикрларим орқали баён этмоқчиман. Мен сўзларимни борича изҳор қилмоқчиман. У ҳақда барчага маълум ва машҳур маълумотни айтмоқчи эмасман. Ўтган ҳафтада тарқалиб кетган қолипга солинган жумлалардан қочиб, оддийроқ сўзларни ишлатишга ҳаракат қиламан. Бугунги кунимизда кам учрайдиган ушбу самимийлик ва яхшилик фалсафаси учун у кишига чуқур миннатдорчилигимни изҳор этмоқчиман. Шахс сифатида камол топишимда ушбу фалсафани ҳаётимга тадбиқ этганимдан бахтиёрман. Умид қиламанки,  шундай буюк инсон қолдирган маданий мерос – асарларининг таг маъносини англай олдим.  Мен ҳозирнинг ўзида ўзимнинг чексиз ҳурматимни изҳор қиламан,  чунки,  шуни аниқ биламанки, инсон руҳи абадийдир.

Лола Каримова-Тилляева ўз фикрларига Эльдар Рязановнинг “Молитва” номли шеърини илова қилди.

Эслатиб ўтамиз, Эльдар Рязанов 1928 йилнинг 18 ноябрида Россия Федерациясининг Самара шаҳрида таваллуд топган бўлиб, 1984 йилда СССР халқ артисти унвони билан тақдирланган. Эльдар Рязанов умри давомида “Қароқчи чоллар”, “Ишдаги ишқ можаролари , “Автомобилдан сақланинг” каби 38 та фильмга режиссёрлик қилган, 26 та фильмнинг сценарийси муаллифи. Буюк режиссёр, актёр, қолаверса, профессор Эльдар Рязанов жорий йилнинг 30 ноябрида оламдан ўтди.
Қамариддин Шайхов

Теглар:Лола Каримова-Тилляева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар