...
МЕНЮ
ONLINE TV

Лола Каримова-Тилляева: Боладан асло юз ўгирманг!


13:21, 03.04.2016 Жамият
 12 415

Кенг жамоатчиликнинг мазкур касаллик ҳусусида хабардор эмаслиги аутизмни аниқлашда тўсиқлар яратади.

Кеча, 2 апрель санаси Халқаро аутизм муаммоси тўғрисида ахборотларни тарқатиш куни экани ҳақида хабар берган эдик. Сўнгги йилларда Ўзбекистонда ҳам бу касаллик билан оғриган беморларни жамиятдан ажралиб қолмасликларини таъминлаш, уларнинг қизиқишлари ва имкониятларини юзага чиқаришга катта эътибор қаратиб келинмоқда. Бу жабҳада “Сен ёлғиз эмассан” хайрия жамғармаси томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳам эътиборга молик.Кеча жамғарма раиси, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили Лола Каримова-Тилляева Халқаро аутизм муаммоси тўғрисида ахборотларни тарқатиш куни муносабати билан ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали оммага юзланди.

Лола Каримова-Тилляева:

— Бирлашган миллатлар ташкилотининг маълумотига кўра, дунё бўйлаб аутизм билан хасталанган инсонлар сони 70 миллионга етади. Кенг жамоатчиликнинг мазкур касаллик ҳусусида хабардор эмаслиги аутизмни аниқлашда тўсиқлар яратади. Чунки аутист болаларнинг оила аъзолари кўплаб ҳолларда жамиятда мувжуд бўлган турли ҳил стереотиплар туфайли ушбу ташҳисни аниқлашдан бош тортадилар.

“Sen Yolg’iz Emassan” фонди ҳамда Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази мана бир неча йилдирки, ўз фаолиятларида болаларда аутизмни ўз вақтида аниқлаш ҳамда уларга зарур ёрдам кўрсатишга катта аҳамият бериб келмоқдалар. Биз мамлакатимиз бўйлаб болалар психиатрлари, невропатологлари ҳамда педиатрлар каби мутахассисларни жалб қилган ҳолда иш олиб бормоқдамиз.

2013 йилдан бери болалар ижтимоий мослашуви марказида аутизм ташхиси қўйилган 145 та болага ёрдам кўрсатилди. Марказимиз мутахассислари ҳар бир болага индивидуал ёндашиб, қўлланиладиган муолажаларда комплекс психологик-коррекцион усуллардан фойдаланадилар.

Бундай болажонлар ва уларнинг ота-оналари учун муҳим бўлган ушбу кун бутун дунёга қарата қуйидаги мурожаатни айтишни талаб этади: агар бола ўзини бошқа болалардек эмас, ўзгача тутса, боладан асло юз ўгирманг, ахир бу болажонлар ҳам, барчамиз каби дунёга умид билан келган, демакки, жамият томонидан бундай болаларга нисбатан рад этиш ёки воз кечиш каби ҳаракатларга асло йўл қўймаслик лозим.
 

Теглар:Аутизм Лола Каримова-Тилляева Сен ёлғиз эмассан 2 апрель 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар