...
МЕНЮ
ONLINE TV

Лола Каримова байрам табригини йўллади


16:04, 15.06.2018 Жамият
 6 989

У ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига отаси Ислом Каримов хотирасига атаб бунёд этилган масжид суратини жойлаштирди.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи, “Сен ёлғиз эмассан” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази раиси,  Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди васийлик кенгаши раиси Лола Каримова-Тилляева бугун, 15 июнь – Рамазон ҳайити байрами муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик йўллади.
 
У ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига отаси Ислом Каримов хотирасига атаб бунёд этилган “Ислом ота” жомеъ масжидининг суратини жойлаштириб, шундай ёзади:
 
“Барчангизни кириб келган Рамазон ҳайити билан муборакбод этаман. Меҳрибон Аллоҳдан ушбу муқаддас ойда топилган савоб ва ҳаловат барчангизга ҳар куни ҳҳамроҳ бўлишини сўрайман. Ийд Муборак!”
 
Маълумот ўрнида, Лола Исломовна бир неча ойдан буён хорижда, тахминларга кўра, АҚШда истиқомат қилмоқда. Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди тадбирларида эса Татьяна Акбаровна Каримова фаол. 

Теглар:Лола Каримова Татьяна Каримова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар