...
МЕНЮ
ONLINE TV

Лола Каримова: “Ислом Каримов дафн этилган жойга мақбара қурилади”


11:18, 07.04.2017 Жамият
 5 377

Ислом Каримовнинг қизи Лола Каримова-Тилляева Самарқандда отаси дафн этилган ҳудудга мақбара қуриш ишларига бош-қош бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи, “Сен ёлғиз эмассан” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази раиси, Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти, Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди васийлик кенгаши раиси Лола Каримова-Тилляева ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш мақсадида яна бир хайрли ишга қўл урилганини маълум қилди.
 
Лола Каримова-Тилляева маълумотига кўра, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, Мустақил Ўзбекистон асосчиси Ислом Каримов дафн этилган масканда ёдгорлик мажмуасини барпо этишга оид қарор қабул қилинган.
 
“Республика комиссияси ҳамда Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш бош бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов дафн этилган Ҳазрати Хизр масжиди мажмуаси ҳудудида мақбаранинг қурилиш лойиҳаси ишлаб чиқилиб, тақдим этилди”, деб ёзади Каримова.
 
Хабарингиз бор, Лола Каримова-Тилляева кўп йиллардан буён Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили сифатида фаолият юритиб келади. Айни дамда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов дафн этилган масканга ёдгорлик мажмуасини барпо этиш масаласида ЮНЕСКО билан ҳам ҳамкорлик қилинмоқда.
 
“Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий ваколатхонаси томонидан мазкур лойиҳани ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси маркази ва ИКОМОС (Ёдгорлик ва меъморий обидалар сақлаш Халқаро кенгаши) билан мувофиқлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Бутунжаҳон мероси маркази ва ИКОМОС ташкилотлари ёдгорлик обидасини қуриш лойиҳаси билан танишиб чиқдилар. Мазкур халқаро ташкилотларнинг мутахасисслари 2016 йилнинг декабрь ойида Ҳазрати Ҳизр масжидига ташриф буюриб, қурилиш ишларини ЮНЕСКО мезонларига мувофиқ ҳолда, яъни Бутунжаҳон мероси объектининг тарихий кўринишини сақлаб қолган ҳолда амалга ошириш борасидаги тавсияларини Ўзбекистонга йўлладилар”, дейилади Лола Каримова-Тилляева берган маълумотларда.
 
Лола Каримова сўзлари сўнгида лойиҳа устида олиб борилаётган иш жараёнидан мамнун эканини айтиб, мақбарани қуриш ишлари яқин келажакда бошлаб юборилишига умид қилишини ёзган. 

Теглар:Ислом Каримов мақбараси Лола Каримоа-Тилляева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар