...
МЕНЮ
ONLINE TV

Латвиянинг янги элчиси Абдулазиз Комиловга ишонч ёрлиғи нусхасини топширди


18:08, 25.08.2017 Жамият
 1 874

Михаилс Поповс Латвиянинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланди.

Бугун, 25 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Латвия Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор элчиси Михаилс Поповсни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Учрашувда янги тайинланган элчи Ташқи ишлар вазирига ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.
 
Хабарда айтилишича, учрашув кун тартибининг долзарб масалалари Ўзбекистон-Латвия алоқаларини сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ривожлантириш ҳамда “Ўзбекистон-Европа Иттифоқи” шаклида ҳамкорлик қилиш юзасидан фикр алмашилган.
 
Маълумот учун, қоидага кўра, элчи ишонч ёрлиқларининг асл нусхасини Ўзбекистон Республикаси Президентига топширади.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Ўзбекистон-Латвия Михаилс Поповс 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар