...
МЕНЮ
ONLINE TV

Лаос ҳарбийлари Камбоджа ҳудудидан чиқиб кетмайдими?


12:59, 11.08.2017 Олам
 2 100

Камбоджа Бош вазири Хун Сен Лаос давлати ҳарбийларининг мамлакат ҳудудидан чиқиб кетишини талаб қилди.

Камбоджа Қироллиги Бош вазири Хун Сен Лаос давлати ҳарбийларининг мамлакат ҳудудига киргани сабабли 17 августга қадар чиқиб кетиши зарурлиги тўғрисида огоҳлантиргани ҳақида хабар берилмоқда.
 
Хун Сен Камбоджа пойтахти Пномпен шаҳрида ташкил этилган тадбирдаги нутқида лаослик 30 нафар ҳарбий Камбоджа чегараларини бузиб ўтгани ва апрель ойидан буён ҳудудни тарк этмагани ҳақида сўзлаган.
 
“Мен бошқа чидаб тура олмайман, агар лаосликлар чиқиб кетмасалар биз жангга кирамиз. Биз шундай йўл тутишга мажбурмиз. Биз уруш эълон қилмаяпмиз, фақатгина ҳудудимизни тарк этишларини талаб қиляпмиз” дея таъкидлади Бош вазир.
 
Маълумот учун, Камбоджа шимолда Лаос билан чегарадош бўлиб, икки мамлакат ўртасидаги чегаранинг умумий узунлиги 400 километрни ташкил этади.
 
Камбоджа ҳудудий масалада шарқда Вьетнам ва ғарбда Таиланд билан ҳам можароларга борган эди.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Камбоджа Қироллиги Лаос Таиланд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!