...
МЕНЮ
ONLINE TV

Lacetti уриб юборган талаба қизларнинг аҳволи маълум бўлди


17:58, 13.10.2018 Жамият
 21 840

Самарқандда машина уч нафар қизни уриб юборганди.

Аввалроқ, Самарқанд шаҳрида Lacetti ҳайдовчиси йўлни пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтаётган уч нафар талаба қиз – У.Х., У.И. ва У.О.ни уриб юборгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Маълумотларга кўра, жабрланган қизлар опа-сингиллар бўлган. Айни вақтда У.Х. ва У.И. ҳушига келган. Уларнинг ҳолати нормаллашган. У.О. бўлса, ҳамон ҳушсиз. Шифокорлар унинг ҳаёти учун курашяпти. У.О.нинг аҳволи оғир экани айтиляпти.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Самарқанд вилояти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар