...
МЕНЮ
ONLINE TV

Кучли шамол вақтида чилонзорлик аёл ҳалок бўлди


18:25, 19.10.2017 Жамият
 15 157

Ўзбекистонда 17 октябрь куни содир бўлган шамолда ҳалок бўлганлар борлиги айтилди.

Аввалроқ, 17 октябрь куни кечки соат 22:00лар атрофида Тошкент шаҳри ва айрим вилоятларда кучли шамол содир бўлгани, кучли шамол натижасида электр тармоқларида узилиш кузатилиб, дарахтларнинг шохлари синиши ва уларнинг йўловчилар ва автотранспорт воситаларига шикаст етказгани ҳақида хабар берган эдик.
 
ФВВ томонидан 17 октябрь куни Тошкент шаҳри ва Бухоро вилоятида 9-32 м/с тезликда шамол бўлгани ҳақида аниқ маълумот берилди. Кучли шамол оқибатида айрим маъмурий бинолар ва уйларнинг том қисмларига зарар етган. Дарахт шохларининг синиб тушиши сабабли баъзи фуқароларнинг автотранспорт воситаларига шикаст етган, автомобиль йўлларида тирбандликлар юзага келган.
 
Дарахт шохининг синиб тушиши оқибатида Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида истиқомат қилган фуқаро Г.И. турли даражада тан жароҳати олган ва шифохонага ётқизилган. Тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамай, у шифохонада вафот этгани ҳақида хабар берилди.
 
Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида электр линияларининг бузилиши туфайли электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар содир бўлган.
 
Маҳаллий бошқарув органлари, авария-қутқарув хизматлари томонидан юзага келган вазият оқибатларини бартараф этиш бўйича тезкор чоралар кўрилди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Аёл киши ҳалок бўлди Кучли шамол Автомобиллар талафоти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар