...
МЕНЮ
ONLINE TV

Куба собиқ президенти Фидель Кастронинг акаси вафот этди


16:03, 24.02.2016 Олам
 2 557

Рамон Кастро 91 ёшда Гаванада оламдан ўтди.

Куба собиқ раҳбари Фидель Кастронинг акаси Рамон Кастро вафот этди. Рамон Кастро укалари Фидель ва Раул Кастролардан фарқли ўлароқ, сўнгги пайтларда сиёсат оламида унчалик машҳур эмас эди. 91 ёшли Рамон деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланишни афзал кўрган. Шунинг учун ҳам уни кўпчилик танимас эди. У асосан Қишлоқ хўжалик вазирлиги ва Шакар вазирликларида маслаҳатчи сифатида ишлаган.

Рамон Кастро 1960 йилларда Кубанинг шарқий ҳудудларида шакар экишни кенгайтирган ва мамлакатда шакар саноатини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган.

Маълумот ўрнида, Рамон Кастро 1924 йил 14 октябрда туғилган. У 1953-59 йилларда бўлиб ўтган “Куба инқилоби” даврида тўғридан-тўғри иштирок этмаган бўлса-да, Раул ва Фидель бошчилигидаги ҳарбийларга кучларга қурол-яроғ еткизиб турган. Бундан ташқари, Рамон Кубада бензин танқис бўлган пайтда, спирт асосида ёнилғи тайёрлайди. Рамон Кастро 2016 йилнинг 23 февралида Гаванада вафот этди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Фидель Кастро Рамон Кастро Куба Собиқ президент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!