...
МЕНЮ
ONLINE TV

Козим Тўлаганов янги лавозимда иш бошлади


17:59, 12.04.2018 Жамият
 16 076

Козим Тўлагановни халқ адолатли ҳоким сифатида яхши эслайди.

Собиқ Тошкент шаҳар ҳокими Козим Тўлаганов ўзидан кейин пойтахт ҳокими бўлган, айни дамда Қурилиш вазири раҳбари лавозимига тайинланган Абдуқаҳҳор Тўхтаевга ўринбосар бўлди.
 
Аввалроқ, 2017 йилнинг апрель ойидан буён Олмазор тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Абдуқаҳҳор Тўхтаев янги ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигига раҳбар бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Козим Тўлаганов 2016 йилнинг декабрь ойида давлат ишидаги фаолиятини тиклаб,  Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг Лойиҳалаштириш ва қурилиш-монтаж ишлари сифатига риоя этилиши устидан Давлат назорати бош бошқармасининг бошлиғи лавозимига ўтирган эди.
 
Кейинроқ, у Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 майдаги ПҚ-3020-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг ўринбосари, Архитектура-қурилиш назорати давлат инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.
 
Козим Тўлаганов Тошкент шаҳар ҳокими ва Тошкент вилояти ҳокими лавозимида фаолият юритган кезлари нафақат Тошкент, балки бутун республикада катта ном қозонганди. Кейинчалик ҳам у адолатли ҳокимлар сифатида тилга олинди. 

Теглар:Козим Тўлаганов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар