...
МЕНЮ
ONLINE TV

Кўз ёшлар сиз ҳақингизда гапиради


11:19, 23.02.2016 Олам
 4 137

Хурсандчиликдан йиғлаганимизда организмимизда мисли кўринмаган ўзгаришлар юз беради. У мавжуд ниятларнинг амалга ошиши учун куч беради...

Бу дунёда йиғламайдиган инсоннинг ўзи йўқ. Инсон бахтли кунларда ҳам, ғамли кунларда ҳам кўз ёш тўкади. Бу – ҳис туйғуларни ошкор қилиш, яшириш, тушунтириш, изоҳлашнинг ғаройиб имкониятидир. Зеро, инсон кўз ёши кўп нарсаларга қодир.

Океаннинг бир томчисида миллионлаб микроорганизмлар яшаганидек, инсоннинг бир томчи кўз ёшидан унинг нимани ҳис этаётганини билиш мумкин. Бир неча йиллар аввал Лос-анжелислик рассом аёл томонидан инсоннинг турли ҳолатларда тўккан кўз ёшини микроскоп орқали кўриш борасида тадқиқот ишлари олиб борилган. Инсон руҳиятининг кўз ёшга таъсирини микроскоп орқали кўрган ҳар бир киши ҳайратда қолиши аниқ! Ушбу тадқиқотда суратчи Роуз-Линн Фишер микроскопда кўрилган ноёб санъат асарларини суратларда муҳрлади, таркибини ўрганди. 100 турдан ортиқ бўлган турли кўз ёш намуналари жамланмасига у “Кўз ёшлар топографияси” деб ном берди. Бунга унинг 2008 йили бир қатор яқинларини йўқотгани ҳам туртки бўлган.

“Ҳар томчи кўз ёш таркибини ҳам ўрганиб чиқдик. Унда гармонлар, минераллар, антителалар, ферментлар бор... Микроскоп остида уларда янги қурилган уйлар, далалар, боғлар, гулларни эслатувчи нақшларни кўриш мумкин”, – дейди Роуз-Линн Фишер.

Микроскоп ортидаги ҳар бир кўз ёшга унинг мазмунини акс эттирувчи ном берилди. Ушбу қисқа ном қаршингиздаги сурат кўз ёшнинг эгаси қандай ҳолатда бўлганини намоён этади...

Эснаш ҳам кўз ёш чақиради

Узоқ айрилиқдан кейинги учрашув

 

Пиёз арчганда

 

Йиғлашни истамаганда келадиган кўз ёш

 

Бевафолик қаршисида

 

Кулганда...


 
Хотиралар юракни ўртаган маҳал

 

Енгил тортган инсоннинг кўз ёшлари

 

Йўқотиш...

 

Умид ва имкон кўз ёшлари

 

Ҳайрат кўз ёшлари

 

Роуз-Линн Фишер ўз мухлислари ҳақида ўйлаб йиғлаганида...

 

Кутиш ва ўзгариш


 
 
Ғам ва маъюслик

 

Чангдан кўзларни ҳимоя қилувчи кўз ёши


Биз фан орқали инсон организмининг муҳим органлари ҳақида қисман маълумотга эгамиз. Бироқ, ишонтириб айтишим мумкинки, жисмингиздаги ҳар бир қисмнинг сиз билмаган синоатлари бор. Албатта, бу кўз ёшларга ҳам тегишли. Эътиборингизга инсон кўз ёшлари ҳақидаги энг қизиқ маълумотларни ҳавола этаман.

• Кўз ёшлар 3 тоифага бўлинади. Улар:

Доимий, рефлектор ва эмоционал. Доимий – бу кўзимизни намлаб турувчи ва инсон кўзида доимий равишда турувчи кўз ёш намлиги.

Рефлектор – бу организмнинг кўзни ёшлантирувчи, ғашлантирувчи омилларга бўлган таъсири оқибатида чиқадиган кўз ёши.

Эмоционал – бу ҳаётда ёки инсон организмида юз берувчи воқеа ҳодисаларга бўлган ҳиссий муносабатда акс этадиган кўз ёш.

• Бир кун мобайнида кўзда 7 куб см миқдоридаги кўз ёш ажралиб чиқади.

• Инсон умри давомида кўзлар 70 литрга яқин доимий кўз ёшларни чиқаради.

• Атмосферада миллионлаб микроблар мавжуд. Улар кўзни нега зарарламайди, ахир кўз пардаси жуда нозик-ку, деган савол туғилади. Гап шундаки, кўз ёш таркибида лизоцим номли фермент мавжуд бўлиб, у кўзга тушган микробларни 5-10 дақиқада эритиб, йўқ қилиб юборади. Айтганча, кўз ёш таркибидаги ушбу шифобахш ферментни пенициллин дори воситаси асосчиси Александр Флеминг кашф қилган.

• Инсон йиғлаганда бурнини бежизга тортмайди. Бу бурун ва кўз ўртасида фикзик боғлиқлик борлигидан далолатдир. Кўз ёш буруннинг шиллиқ каналига ўтади ва ўзи билан ичкаридаги микробларни олиб тушади.

• “Йиғлаб ол, енгил тортсан” ибораси бежизга айтилмаган. Инсон ҳиссий жумбуш вақтида йиғлаган маҳал, кўз ёш безлари ўзидан психотроп моддаларга бой бўлган суюқликни чиқаради. Бу суюқлик ваҳима ва зўриқиш каби ҳолатларни анчагача камайтиради.

• Инсоннинг тилидаги нақшлар, бармоқ излари ягона нусхада бўлгани каби, ҳар бир инсоннинг кўз ёшлари ҳам бир-бирини такрорламайди.

• Кўз ёш структурасига кўра 3 қатламга бўлинади. Ташқи қатлам – кичик томчи бўлишига қарамай, кўз ёшнинг таг қисмида сув буғланишинининг қийинлиги туфайли айни қатлам ёғлар билан тўйинган бўлади. Ўрта қатлам – тузлар эримаси мавжуд бўлган қатлам. У кислород алмашинувини таъминловчи ҳудуд саналади. Айнан мана шу қатлам кўзни зарарланишдан сақлайди, унга керакли фойдали элементларни “узатиб” туради. Ички қатлам – ушбу қатлам ўзидан аввалги 2 қатламдан ҳам фойдали, керакли қатлам саналади.

• Кўз ёшлар кимёвий таркиби бўйича тери учун зарарли саналади. Улар терида қуриш, ачишиш, ҳатто, аллергияни ҳам кўзғатиши мумкин. Мутахассислар йиғлаганингиздан сўнг, кўзингиз атрофида пайдо бўлган қизил доғни ўтирган ва турган ҳолда кўзнинг айни қизарган қисмига муз босишни тавсия қилишади.
Умида Якубова

Теглар:Кўз ёш Қайғу Ғам Бахт тадқиқот 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!