...
МЕНЮ
ONLINE TV

Коваленко ва Қосимов ОФК Кубоги-2017 ўйинларини бошқаради


23:08, 08.02.2017 Спорт
 2 002

Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси ОФК Кубоги-2017 мусобақаси доирасидаги ўйинларни бошқарадиган бўлди.

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Шерзод Қосимов ОФК Кубоги–2017 мусобақаси “А” гуруҳи 1-туридан ўрин олган “Ал-Жаиш” (Сурия) – “Ал-Аҳли” (Иордания) учрашувига бош ҳакам этиб тайинланди. Шерзод Қосимовга қанотларда Алишер Усмонов ва Тимур Гайнуллин ассистентлик қилади. Захира ҳаками бўлиб мальдивлик Муҳаммад Жавиз ишлайди.  
 
Учрашув комиссари – тожикистонлик Давлатманд Исломов, ҳакамлар назоратчиси этиб ироқлик Ал-Саиди Кадҳум Ауда Лазим тайинланди.
 
Яна бошқа ФИФА рефериси ўзбекистонлик Валентин Коваленко бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси Осиё Чемпионлар Лигаси–2017 гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган “Ал-Райян” (Қатар) – “Ал Ваҳда” (БАА) учрашувини бошқариб боради. Унга қанотларда Руслан Серазитдинов ва Андрей Цапенко ёрдам беради.
 
Тўртинчи ҳакам вазифасини ливанлик Али Реда бажаради. Учрашув комиссари – жанубий кореялик Парк Сеонг Кьюн, ҳакамлар назоратчиси эса эронлик Иноят Масъуд.
 
“Ал-Райян” – “Ал Ваҳда” беллашуви 21 февраль куни, Доҳа шаҳрида бўлиб ўтади.  
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:ОФК Валентин Коваленко Шерзод Қосимов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!