...
МЕНЮ
ONLINE TV

Кот-д’Ивуарда самолёт ҳалокатга учради


17:34, 14.10.2017 Олам
 2 736

Қидирув-қутқарув ишлари натижасида 2 нафар ҳалок бўлган шахснинг жасади олиб чиқилган.

Кот-д’Ивуарда самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда “Sabah” нашри хабар бермоқда.
 
Кот-д’Ивуар пойтахти Абиджанда ҳавога кўтарилган самолёт кўп ўтмай Атлантика океанига қўллаб тушган. Фалокат сабаб самолёт бортида бўлган 4 нафар киши ҳалок бўлган.
 
Қидирув-қутқарув ишлари натижасида 2 нафар ҳалок бўлган йўловчининг жасади олиб чиқилган. Қолган 2 кишининг жасадни олиб чиқишга қаратилган қидирув ҳаракатлари давом этмоқда.
 
Шунингдек, фалокат сабаб 6 киши жароҳат олган. Улардан 2 нафарининг аҳволи оғир эканлиги маълум қилинган.
 
Ҳалокатга нима сабаб бўлганлиги айтилмаган.

Полиция томонидан суриштирув ва тергов ишлари олиб борилмоқда.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Самолёт ҳалокати Кот-д’Ивуар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!