...
МЕНЮ
ONLINE TV

Кўп йиллар “запрет”да бўлган шоир Шукрулло мукофотланди


09:53, 24.11.2018 Жамият
 6 357

Энди унинг хонадони эшигида “Бу ерда I даражали “Меҳнат фахрийси” нишони билан тақдирланган фуқаро Шукрулло истиқомат қилади” ёзуви бўлган белги ўрнатилади.

Ўзбекистонда кўп йиллар тақиқда бўлган ёзувчилардан бири Ўзбекистон халқ шоири Шукруллога Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Бошқаруви раиси Шуҳрат Жалилов томонидан I даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонини топширилди. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.
 
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони (I, II, III даражали) таъсис этилган эди. Ушбу кўкрак нишон билан иқтисодиёт ва ишлаб чиқариш, илм-фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, юриспруденция ва бошқа соҳалардаги узоқ йиллик ҳалол меҳнатлари учун меҳнаткашларга, шунингдек, ишламайдиган, жамиятда мустаҳкам оилани сақлаб қолган, фарзандларини катталарга ва кичик авлодга ҳурмат, жамият олдидаги масъулият, Ватанга садоқат руҳида тарбиялаб ҳурмат қозонган оналарга тақдим этилади.



Шукрулло Ўзбекистон шоир ва ёзувчилари орасида “Нуроний” жамғармасининг ана шундай юксак I даражали (олтин) “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланган илк қаламкашдир. Энди унинг хонадони эшигида “Бу ерда I даражали “Меҳнат фахрийси” нишони билан тақдирланган фуқаро Шукрулло истиқомат қилади” ёзуви бўлган белги ўрнатилади.
 
Шу куни Шуҳрат Жалилов бошчилигидаги “Нуроний” жамғармаси фаоллари Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев хонадонида ҳам бўлиб, ёзувчига I даражали (олтин) “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонини тантанали топширдилар. 

Теглар:Шукрулло Худойберди Тўхтабоев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар