...
МЕНЮ
ONLINE TV

Конституция куни муносабати билан “халқ артистлари” халққа концерт беради


13:33, 18.10.2017 Жамият
 3 715

Ўзбекистон халқ артистлари клубининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

12 октябрь куни “Ўзбекконцерт” давлат муассасасида Ўзбекистон халқ артистлари клубининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда муассасанинг Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров раислигида ўтган йиғилишда Клубнинг асосий вазифалари, чора-тадбирлари кенг муҳокама қилинди.


 
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигини кенг нишонлашга бағишланган тадбирлар доирасида Ўзбекистон халқ артистлари иштирокида гала-концерт ташкил этиш таклифи маъқулланди.


 
Бундай ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг “Пахта йиғим-теримида қатнашаётган ҳашарчиларга маданий хизмат кўрсатиш тўғрисида”ги баёни ижросини таъминлаш юзасидан концерт тадбирларини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Халқ артистлари иштирокида йиғилиш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар