...
МЕНЮ
ONLINE TV

Конгода самолёт қулаши оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди


19:51, 04.10.2017 Жамият
 5 643

Конгодаги самолёт ҳалокатига техник носозлик сабаб бўлгани айтилмоқда.

Конго Демократик Республикаси пойтахти Киншаса яқинида шанба, 30 сентябрь куни ҳарбий-транспорт самолётининг ҳалокатга учраб қулаши оқибатида бир неча киши ҳалок бўлган.
 
ТАСС агентлигининг хабарига кўра, самолёт бортида Ўзбекистон фуқароси ҳам бўлган.
 
3 октябрь куни Конго Демократик Республикаси Мудофаа вазирлиги расмий хабар йўллаб, унда АН-12 русумли самолётдаги 5 нафар экипаж орасида бир нафардан Ўзбекистон ва Украина ҳамда уч нафар Россия фуқаролари бўлган.
 
Россиялик экипажнинг шахси ҳақида аниқ маълумот берилган, бироқ қолганлар ҳақида маълумотлар берилмаган.
 
Тахминларга кўра, самолётнинг ёниб кетиши ва қулашига техник носозликлар сабаб бўлган
Зоҳиршоҳ Жўраев.

Теглар:Конгода самолёт қулади Ўзбекистонлик ҳалок бўлган 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Эшмат
20:43 04.10.2017

Аник маълумотни олиб кейин ёзсангиз булмайдими?



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар