...
МЕНЮ
ONLINE TV

Коллеждаги портлаш теракт сифатида баҳоланди


16:50, 17.10.2018 Олам
 5 902

Портлаш сабаб уч кунлик мотам эълон қилинди.

Аввалроқ, Қрим яриморолидаги Керч шаҳрида коллеж портлагани ҳақида хабар берган эдик. Ҳодисада 10 киши ҳалок бўлган ва 50 киши жароҳатланганди.
 
Россия Тергов қўмитаси коллеждаги портлашни террорчилик акти деб ҳисоблаяпти. Бу ҳақда қўмита Матбуот хизмати хабар берган.
 
Портлаш юзасидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг “Теракт”, “Ноқонуний қурол ташиш” ва “икки ва ундан ортиқ одамларни ҳамма учун хавфли усулда ўлдириш” моддаларига биноан жиноят иши очилган.


 
Айни вақтда қурбонлар сони 13 кишига етган. Портлашда ҳалок бўлганлар хотирасига Қримда уч кунлик мотам эълон қилинди.
 
Эслатиб ўтамиз, Қримдаги коллеж портлашидан аввал у ерда отишма овозлари эшитилгани ҳақида маълумотлар бор.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Қрим Портлаш коллеж 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Ростовда портлаш!

12:38, 14.01.2019 10 411

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!