...
МЕНЮ
ONLINE TV

Кокорин ва Мамаевнинг қамоқдаги жойи ўзгарди


11:37, 20.10.2018 Спорт
 3 332

Улар карантин камераларидан оддий хоналарга ўтказилди.

Безорилик, тан жароҳати етказиш ва миллатчиликда айбланаётган “Зенит” ҳужумчиси Александр Кокорин, унинг укаси Кирилл Кокорин ҳамда “Краснодар” яримҳимоячиси Павел Мамаев “Бутирка” тергов изоляторида карантин камераларидан оддий хоналарга ўтказилди. Бу ҳақда Москва шаҳри Жамоатчилик кузатуви комиссияси масъул котиби Иван Мельников маълум қилган.
 
“Улар оддий камераларга ўтказилди. Павел Мамаев ва Александр Кокорин икки кишилик камераларда, Кирилл Кокорин эса уч кишилик хонада сақланмоқда.
 
Камераларда зарурий барча нарсалар бор, улардан шикоят тушгани йўқ”, деб айтган Мельников.


 
Хабарларга қараганда, футболчилар жисмоний ҳолатларини ушлаб туриш учун спорт майдонига чиқиш учун рухсат берилишини сўраб ариза ёзган, аммо уларнинг бу илтимоси қондирилгани ҳақида ҳозирча хабарлар йўқ.
 
Аввалроқ, Москва шаҳрининг Твер суди айбланувчларни 8 декабрга қадар ҳибсда қолдиришга қарор қилгани ва уларни 7 йиллик қамоқ жазоси кутаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Александр Кокорин Павел Мамаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!