...
МЕНЮ
ONLINE TV

Кокорин ва Мамаев қамалди. Ҳозирча 2 ойга


11:43, 12.10.2018 Спорт
 2 185

Москва шаҳрининг Твер суди футболчиларнинг жиноий иши бўйича шундай қарорга келди.

Москва шаҳрининг Твер суди “Краснодар” яримҳимоячиси Павел Мамаев ҳамда “Зенит” ҳужумчиси Александр Кокорин ва унинг укаси Кирилл Кокоринни 8 декабрга қадар ҳибсда қолдиришга қарор қилди.
 
Александр Кокорин суддан кичкина ўғли борлиги учун озодликда қолдиришини сўраган эди.
 
Шунингдек, Павел Мамаев ҳам муштлашувда иштирок этмаганини, можарони ака-ука Кокоринлар бошлаганини айтиб, ўзини озодликда қолдиришни сўради.
 
Аммо, прокурор уларнинг ижтимоий хавфли фуқаролар эканини, бундан ташқари, пули ва танишлари орқали гувоҳларга таъсир ўтказишларии мумкинлигини инобатга олиб, уларни қамоқда қолдиришни сўради.
 
Ўз навбатида, Суд айбловчининг талабини қондирди.
 
Шундай қилиб, Москва полицияси футболчиларга нисбатан Россия Федерацияси ЖКнинг 213-моддаси (Безорилик) бўйича жиноят иши очган ва уларни ҳибсга олган.
 
Таъкидлаш жоизки, айбдорларга 7 йиллик қамоқ жазоси таҳдид солмоқда.
 
Аввалроқ, Александр Кокорин ва Павел Мамаев Москвадаги кафелардан бирида жанжал уюштиргани ҳақида хабар берган эдик. Жанжал оқибатида Савдо-саноат вазирлигининг Автосаноат ва темир йўл техникаси қурилиши департаменти раҳбари Денис Пак ҳамда ФГУП НАМИ бош директори Сергей Гайсинлар жабр кўрганди.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Александр Кокорин Павел Мамаев Денис Пак Сергей Гайсин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!