...
МЕНЮ
ONLINE TV

Кобра илондан “бўса олаётган” ҳолда суратга тушишни истаган йигит ҳалок бўлди


14:08, 09.02.2017 Олам
 6 012

18 ёшли ёш йигит шу вақтгача юзлаб илонларни ўлимдан қутқариб қолган. Аммо унинг навбатдаги тажрибаси аянчли якунланди.

Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида кўнгилли равишда ҳайвонларни, хусусан, илонларни ҳимоя қилиш ва уларни парваришлаш билан шуғулланувчи ўспирин Сомнат Мхатре ноодатий сэлфи сурат қурбонига айланди. Бу ҳақда “Mirror” нашри хабар тарқатди.
           
18 ёшли ёш йигит шу вақтгача юзлаб илонларни ўлимдан қутқариб қолган. Аммо унинг навбатдаги тажрибаси аянчли якунланди.
 
Йигит кобра илон билан сэлфи-сурат муҳрлаш учун заҳарли жониворни ўпишга қарор қилган эди. Ана шу вақтда илон кутилмаганда унинг кўкрак қисмига ҳамла қилди. Сомнат Мхатре дарҳол шифохонага етказилди, бироқ 5 кунлик уринишлар бесамар кетиб, Мхатренинг жони узилди.
 
Бу воқеадан сўнг маҳаллий аҳоли ҳукуматдан илонлар билан турли ноодатий ҳаракатлар акс этган фотосуратлар ва видеоларни тарқалишига қарши чоралар кўришни талаб қилди. 
Дурдона Расулова

Теглар:Илон Кобра 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!