...
МЕНЮ
ONLINE TV

Клуни “Сезар” мукофотига лойиқ деб топилди


13:52, 25.02.2017 Кино
 1 966

Актёр Жорж Клуни кинематографияга қўшган ҳиссаси учун Франция миллий мукофоти “Сезар”га лойиқ деб топилди.

Америкалик кино актёр Жорж Клуни кинематографияга қўшган ҳиссаси учун Франция миллий мукофоти “Сезар”га лойиқ деб топилди. Мукофот 1976 йилдан бери ўз эгаларига Кинематография технологияси ва санъат академияси томонидан топшириб келинади.
 
Француз ҳайкалтароши Сезар Бальдаччини номи билан аталувчи миллий кино мукофот ҳар йили Париждаги “Шатле” театрида топширилади.
 
Бу йил тақдирлаш маросимида “Энг яхши фильм” номинациясида Верховен режиссёрлигидаги “У” филми, унда Мишель Леблан ролини ижро этган Изабель Юппер “Энг яхши актриса” номинациясида ғалаба қозонди. “Филм учун ишланган энг яхши мусиқа” номинациясида Иброҳим Маалуфнинг “Сибир ўрмонларида” фильми учун тайёрлаган мусиқаси тенгсиз деб топилди.
 
Махсус мукофот, “Кинематографияга қўшган ҳиссаси учун” мақоми Жорж Клуни томон йўлланди. 55 ёшли актёрни “Оушеннинг 11 дўсти” ва бошқа фильмлардаги ижроси орқали яхши таниймиз.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Жорж Клуни Сезар Бальдаччини Париж 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!