...
МЕНЮ
ONLINE TV

Кимга ишониш керак? Статистика қўмитасигами ёки Марказий банкка?


14:06, 09.02.2018 Жамият
 5 117

Банк хабарида айтилишича, сут – 4,9 фоиз, буғдой уни – 0,7 фоиз ва гуруч – 0,4 фоизга қимматлашган.

Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки кузатиши натижаларига кўра, Ўзбекистонда 2018 йилнинг дастлабки ойида гўшт нархи (мол ва қўй гўшти) 2017 йилнинг декабрь ойига нисбатан 1,1 фоизга ошган.
 
Банк хабарида айтилишича, сут – 4,9 фоиз, буғдой уни – 0,7 фоиз ва гуруч – 0,4 фоизга қимматлашган.
 
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида январь ойида мол ва қўй гўшти 2,2 фоизга кўтарилгани қайд этилганини хабар қилгандик.
 
Статистика қўмитаси маълумотларида, шунингдек, 2018 йилнинг илк ойида гуруч ўтган ойга нисбатан 7,5 фоизга, сут – 5,4 фоизга ошгани келтирилган.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хабарида республика ҳудудлари бўйича маҳсулот ва хизматлар нархларини мониторинг қилиб бориш амалиёти Банк томонидан биринчи марта жорий этилаётгани таъкидланган.
Фирдавс БЕК

Теглар:Гўшт Марказий банк Тошкент озиқ-овқат гуруч сут нарх инфляция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар