...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ким кучли: Песковми ё ўзимизнинг Алламжонов?


18:43, 09.06.2018 Жамият
 10 475

Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари учрашувида Шавкат Мирзиёевнинг Матбуот котиби Комилжон Алламжонов ҳам иштирок этган.

Хабарингиз бор, айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикасининг Циндао шаҳрида бўлиб турибди. ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари саммитида иштирок этаётган Ўзбекистон раҳбари бугун ХХР раиси Си Цзиньпин, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди билан учрашди. 

Мирзиёевнинг учрашувлари орасида Россия Президенти билан мулоқоти, айниқса, катта эътибор билан кузатилди. Маълум, Россиянинг минтақага таъсири катта, қолаверса, у ШҲТда муҳим қарор олувчилардан. 



Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари учрашувида Шавкат Мирзиёевнинг Матбуот котиби Комилжон Алламжонов ҳам иштирок этган. Алламжонов ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига Владимир Путин билан саломлашаётгани тасвирланган суратни жойлаштирди. 

Кейинги сурат ва видеода эса унинг россиялик ҳамкасби Дмитрий Песков билан суҳбатлашаётгани тасвирланган. Матбуот котибларининг ўзаро мулоқотидаги самимий руҳ, юзидаги табассумдан англаш мумкинки, улар бир-бирини яхши билади, фаолиятини доимий равишда кузатиб келади. 

Дмитрий Песков кўп йиллик тажрибага эга, муаммоларни дадил ва дипломатик ҳал эта оладиган, энг чигал вазиятлардан ҳам ўзига хос чиқиш йўлини топа оладиган матбуот котибларидан саналади. Унинг иш услуби эса кўплаб мамлакатлар раҳбарлари Матбуот хизматида намуна сифатида келтирилади. Алламжонов унинг стратегиясидан қанчалик фойдаланади, буниси бизга қоронғи. Лекин шуниси маълумки, Алламжонов Президент Матбуот хизматида иш бошлагандан буён кўплаб ўзгаришлар кузатилди. Замонавий услублардан фойдаланилди ва бу ўзининг юқори натижасини кўрсатмоқда. Кун келиб Алламжоновнинг иш услуби ривожланган мамлакатларда ҳам Песковники каби намуна сифатида кўрсатилса, ажабмас.

Теглар:Комилжон Алламжонов Дмитрий Песков 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар