...
МЕНЮ
ONLINE TV

КХДРни мағлуб этдик. Энди Навбат Яманга!


19:50, 12.11.2015 Спорт
 3 563

Самвел Бабаян яна бир бор ишончни оқлади.

2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган ЖЧга Осиё кубоги саралаш босқичида Ўзбекистон-КХДР терма жамоалари ўртасидаги учрашувда 3-1 ҳисобида Ўзбекистон терма жамоаси ўз майдонида ғалабани қўлга киритди.

3 дақиқа.
Ри Хёк Чол шиддаткор ҳужумни бошда урган голи билан якунлади.

23 дақиқа.
Игорь Сергеев бошда берган зарбаси аниқ дарвоза ичкарисидан жой олди. Жавоб тариқасида киритилган гол муҳлислар кайфиятини хушнуд этди.

66 дақиқа.
Гейнрих захирадан ўйинга тушгач ғалаба сари ўз жамоадошларини олға бошлаб, гол уришга мушарраф бўлди.

87 дақиқа.
ГOOЛЛЛ!!! Ва ниҳоят Одил Аҳмедов! Ҳисоб 3:1 Ўзбекистон терма жамоаси КХДР билан бўлган ўйинда ғалабага эришди. 

Таркиб билан қисқача таништирамиз.
Ўзбекистон терма жамоаси таркиби:
Александр Лобанов, Виталий Денисов, Егор Кримец, Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжев, Одил Аҳмедов, Азиз Ҳайдаров, Сардор Рашидов, Сервер Жепаров, Марат Бикмаев, Игорь Сергеев.

КХДР терма жамоаси таркиби:
Ри Мёнг Гук, Жанг Кук Чол, Ри Кум Чол, Ри Хёк Чол, Пак Кванг Рёнг, Жонг Ил Кван, Жон Кванг Ик, Сим Хён Жин, Ри Ёнг Чол, Со Хён Ук, Ри Чол Мёнг.
 
Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи Самвел Бабаян яна бир бор ишончни оқлади!
 
Кейинги учрашув Яманга қарши 2015 йил 17 ноябрь куни Суҳеим Бин Ҳамад стадионида бўлиб ўтади.
Ёдгор Абдулло

Теглар:КХДР Одил Ўзбекистон Аҳмедов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!