...
МЕНЮ
ONLINE TV

Келаси ҳафта Ўзбекистонда ҳарорат +42 даражагача кўтарилади


11:53, 03.06.2016 Жамият
 7 219

Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари иссиқлик кундузи 42 даражагача етиши кетилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Гидрометрология хизмат маркази 4-7 июнь кунлари учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
 
Унга кўра, 4-7 июнь кунлари республикамиз бўйлаб ҳаво ўзгариб туради. 4 июнь куни Андижон, Наманган, Фарғона, Қашқадарё, Сурхондарё, Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 5-7 июнь кунлари эса ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Момақалдироқ пайтида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
 
Бухоро, Навоий, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳарорат  4-5 июнь кунлари кечаси 17-22, кундузи 30-35, 6-7 июнда кечаси 19-24, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятлари 4-7 июнь кунлари ҳарорат кечаси 20-25, 4 июнь куни кундузи 32-37, 5-7 июнь кунлари 37-42 даража иссиқ бўлади.
 
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳарорат 4-5 июнь кунлари кечаси 20-25, кундузи 32-37, 6-7 июнда кечаси 19-24, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳарорат 4-5 июнь куни кечаси 20-25, кундузи 37-42 даража иссиқ бўлади.
 
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида 4-7 июнь кунлари ҳарорат кечаси 15-20, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.
 
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5 июнда кечаси 12-17, кундузи 20-25, 6-8 июнь кунлари кечаси 14-19, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади. 

Теглар:Об-ҳаво Гидрометрология хизмат маркази Жазирама 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар