...
МЕНЮ
ONLINE TV

Кечикиб бўлса-да, янги банк ўз ишини бошлади


10:58, 05.07.2017 Жамият
 14 366

Янги банкнинг устав капитали 10 млн евро эквивалентида шакллантирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 24 январида “Ўзагроэкспортбанк” акциядорлик тижорат банкини ташкил қилиш тўғрисида”ги қарорни имзолаган эди.
 
Қарорда “Ўзагроэкспортбанк” АТБ муассислари икки ой муддатда ташкилий масалаларни ҳал этиш, банк устави ва унинг ташкилий тузилмасини, акциялар чиқариш тўғрисидаги қарорни белгиланган тартибда тасдиқлаш ҳамда акцияларни муассислар ўртасида жойлаштириш муддатларини белгилаш юзасидан акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш лозимлиги айтиб ўтилган эди.
 
Орадан 6 ой муддат ўтгандан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори билан “Ўзагроэкспортбанк” акциядорлик тижорат банкига операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия тақдим этилди.
 
Янги банкнинг устав капитали 10 млн евро эквивалентида шакллантирилди. Банкнинг асосий акциядорлари: Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (75%), “Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси (10%), “Ўзагросуғурта” АЖ (5%), “Кафолат СК” АЖ (5%) ва “Ўзбекинвестхолдинг” ХК (5%)дир.
 
“Ўзагроэкспортбанк” АТБ биринчи навбатда мева-сабзавот маҳсулотлари етиштиришни ривожлантириш, унинг зарур инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш, дипломатик ва савдо ваколатхоналари билан ҳамкорликда халқаро бозорларга олиб чиқиш каби стратегик дастурлар ишлаб чиқади.
Мусулмонбек Иброҳимов

Теглар:Ўзагроэкспортбанк Марказий банк Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар